Flora Inoyatova
Флора Илясовна Иноятова — (1947-йил, 16-ноябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — таниқли ўзбекистонлик олима. Тиббиёт фанлари доктори (?), профессор (?), академик (2017).Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги.
| Флора Иноятова | |
|---|---|
| Таваллуди |
16.11.1947 Тошкент, О'збекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | тиббиёт |
| Иш жойлари | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси |
Таржимайи ҳоли
Флора Иноятова 1947-йил 16-ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Тиббиёт фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги (2017). 1970-йил Тошкент давлат тиббиёт институтини шифокор-педиатр мутахасислигини тугатган. Олиманинг илмий изланишларида жигарнинг сурункали вирусли паталогияси билан оғриган болаларни соғломлаштиришда босқичли тизим ёритиб берилган. Ишлаб чиқилган ишланмалар ва илмий натижалар республика соғлиқни сақлаш тизимида амалиётда қўлланиб келинмоқда. Флора Иноятова педиатр-гепатологлар мактабининг ташкилотчиси. Олиманинг раҳбарлиги ва ташаббуси билан вилоятларда болалар гепотологик марказлари ташкил этилган. Флора Иноятова 2000-йилдан буён Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази гепатология бўлими раҳбари[1].
Илмий фаолияти
Флора Иноятова 800 дан ортиқ илмий мақола, 2 та шифокорлар учун қўлланма, 5 та монография,14 та ЭҲМ учун дастурлар муаллифи, 8 та ихтиро учун патент, болалардаги жигар сурункали касалликларининг долзарб муамоларини тадқиқ этган. Унинг раҳбарлигида 4 нафар фан доктори ва 11 нафар фан номзоди ўз илмий изланишларини ҳимоя қилган[2].
Мукофотлари
Флора Иноятова Санкт-Петербургда ўтказилган эшитиш қобилияти чекланган болалалар учун Биринчи Халқаро „Волшебная симфония“ мусиқа фестивалини ташкиллаштирилишини қўллаб-қувватлаганлиги учун Россия Федерациясининг миннатдорчилик дипломи (2016), Ҳиндистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ПГҲТНCОН Халқаро мукофоти, „Эшитиши паст ва кар болаларнинг реабилитацияси“ илмий иши учун Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника соҳаси бўйича Биринчи даражадаги Давлат мукофоти билан мукофотланган.
Манбалар
- ↑ Жовлиев И, Яхшибоева У, Арзикулова Д, Ҳасанова Л. Оъзбекистон аёллари. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2019 — 224-бет. ИСБН 978-9943-07-694-5.
- ↑ Бўлим раҳбари – Флора Ильясовна Иноятова, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |