Flora dunyolari
Флора дунёлари, Ер юзи флора дунёлари — Ер юзининг муайян ҳудудларида тарихан таркиб топган, келиб чиқиши билан ўзаро ўхшаш флорапарнит энг йирик бирлашмалари. Флора дунёларини бир-биридан фарқлашда палеогеофафик омиллар (асосан, бўр давридан бошлаб) ҳамда тупроқ ва иқлим шароитлари муҳим аҳамиятга эга. ҳар бир Флора дунёлари тарихан узоқ геологик давр мобайнида муайян ҳудудда келиб чиққан ва тарқалган эндемик ўсимлик оилалари ва туркумлари комплексига эга. Флора дунёлари кичикрок, флористик бирликлар (флора областлари, провинсия, округ, рн ва бошқалар)га бўлинади.
Голарктика Флора дунёлари (ёки Голарктика области) Шимолий ярим шарнинг тропикдан бошқа ҳамма қисмини — жанубда Яшил Бурун о.лари, Саҳрои Кабир ва Арабистон ярим оролнинг шим. қисмлари, Форс кўрфази соҳиллари, Ҳиндукуш ва Ҳимолай тоғларининг жан. ён бағирлари, Хитойнингжан. чеккаси, Шимолий Америкада Мексика тоғларининг шим. қисмлари ва Мексика кўрфази соҳилларигача бўлган жуда катта ҳудудни эгаллаган. Голарктика, ўз навбатида, Арктика, Бореал, Ўрта Европа, Ўрта денгиз бўйи, Марказий Осиё, Шарқий Осиё, Калифорния (Сонора), Аппалачи Флора дунёларига бўлинади. Ўрта денгиз бўйи ва Шарқий Осиё областларида эндемик турлар кўп.
Палеотропик Флора дунёлари (ёки Палеотропик област) Голарктика Флора дунёларидан жан.да (Шарқий ярим шарда) то Жанубий Африка субтропикларигача (Ҳинд ва Тинч океанлардаги ороллар бн) бўлган ҳудудни эгаллайди. Ўсимлик дунёси бой. Эндемик ўсимликлар кам. Саҳрои Кабир, Судан, Замбия, Гвинея, Конго, Калахари, Кап, Мадагаскар, Ҳиндистон, Ҳиндихитой, Малайя, Папуа, Гавайя, Полинезия областларини ўз ичига олади.
Неотропик флора дунёси (ёки Неотропик област) Америка қитъасида Жанубий Калифорния ва Багама о.ларидан бошлаб, то 41° ж.к.гача бўлган қисмини эгаллаган. Флорасида космополит ўсимлик оилалари кўп. ҳСернам ва иссиқ экваториал зона ўрмонлари турларга бой. Кариб, Ориноко, Амазонка, Бразилия, ЛаПлата, Анд флора областларига бўлинади.
Жан. флора дунёси Австралия материги ва Тасмания о., Янги Зеландия, Жанубий Американинг жан. чеккаси, Антарктида ёни о.лари ва Антарктидани ўз ичига олади. Австралия, Янги Зеландия, Янги Каледония ва МагелланАнтарктика флора областларига бўлинади. Австралия флораси ўзига хос ўсимлик турларига эга (эвкалиптлар ва бошқалар). Шунинг учун баъзи ботаниклар уни алоҳида Флора дунёлари ҳисоблашади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |