Florence Nightingale
Флоренcе Нагҳтингле (12-май, 1820-йил, Тоскана князлиги, Флоренсия, Италия) — Флоренс Найтингейл 1820-йил 12-майда Флоренсиянинг, Тоскана Буюк князлигида бой оилада туғилган. Унинг отаси Уилям Эдвардилдингле бой ер эгаси ҳисобланган. Онаси Френсис Смит бўлган. Флоренснинг миллати инглиз бўлган.
Иш фаолияти
У ёшлигидан одмаларга ёрдам бериб, уларни касаллик ва ўлим ҳақида огоҳлантирарди. 20 ёшлигидан ҳамшира бўлишни орзу қила бошлаган. Аммо ўша пайтларда ҳамширалар ҳақида асоссиз, беъмани, бузуқ фикрлар мавжудлиги сабабли, бу орзусини бажариш амри маҳол эди. У 33 ёшида касалхонада ишлаб тажриба орттиргач, „Шафқат ҳамшираси“ католик муассасини бошқара бошлайди. 1853-йилда Флоренс Найтингейл Лондондаги хаста аёлларни даволаш муассасида назоратчи бўлиб ишлайди. Назоратчи сифатуда иш олиб борган чоғида Найтингейл ҳамшираларни тайёрлаш махсус мактабларини очиш заруряти борлигини таклиф этади. 1854-йилда Туркия билан Россия ўртасида уруш кечаётган вақтда, Ангиля қўшинларини Туркияга ёрдамга бериш учун Қримга жўнатади.Урушда яраланган Ангиля аскарларига ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмасдан, улар Ускудардаги Ангиля ҳарбий госпиталига жойлаштирилади. Шу йилда Флоренс Найтингейл бошчилигида 38 та тиббиёт ҳамширасидан иборат отряд госпитилга етиб келади. У госпитилда иш жароянида асептика ва антисептика қоидаларига қаттиқ риоя қилар эди.жамоат ишлари билан банд бўлишига қарамасдан, кечалари беморларга ёрдам берар эди. У 1856-йил июл ойида 36 ёшида машҳур ҳамширага айланади.
1857-йил "Ангиля армиясида Соғлиқни сақлаш, госпиталарини унумли бошариш масалалари бўйича мулоҳазалар" китобини ёзади. Шунингдек у „Парвариш ҳақида хотиралар“китобини ҳам ёзади.
Жаҳон миқёсида хотираси
Флоренс Найтингейл ҳамшираликни касб сифатида ривожлантириш учун анча самарали меҳнат қилди. Жумладан, унинг моделлари бўйича Европада, сўнгра Америкада биринчи ҳамширалар мактабига асос солинади. Халқаро Қизил Хоч жамияти 1912-йили „Флоренс Найтингейл“ медалини таъсис этади. Ҳарбий ҳаракатлар соҳасида қаҳроманлик кўрсатган ҳамширалар бу медал билам тақдирланади. Шу жумладан Иккинчи Жаҳон Урушида Собиқ Иттофоқдан 46 нафар ҳамшира бу медал билан тақдирланди. Ўзбекистонлик ҳамшира Матлуба Эшонхўжаеваҳам фидокорона меҳнатлари учун бу медалга сазовор бўлган.
Хотираси
Флоренс Найтингейл бемор аскарлардан ярим тунларда ҳам ҳол-аҳвол сўраб юруши халқ тилида "Чироқ билан Хоним"Тҳе Ладй wитҳ а Ламп афсонага айланган. 1857-йилда Америка Лонгфелло „Муқаддас Филиомен“ поэмасини Флоренс Найтингейлга бағишлайди. 1951-йилда Британялик тарихий филм режиссори Ҳерберт Вилкох „Чироқ билан Хоним“ филмини яратади. 2002-йилда "100 та энг катта инглиз" сўровида Флоренс Найтингейл номи 52 ўринни эгаллайди. 12-май Флоренс Найтингейлнинг туғулган кунига бағишлаб „Халқаро ҳамширалар куни“ деб нишонланиб келмоқда. Бир сўз билан айтганда Флоренс Найтингейл „Шавқат ҳамшираси“ тимсолига айланиб қолди. У 1910-йил 13- августда 90 ёшида Лондонда вафот этади.У Хампширнинг округидаги Шарқ-Уилла черковига дафн қилинади
Адабиётлар
1."Ҳамширалик иши асослари „Иномов Қодирхон.ИСБН рақами978-9943-07-008-0 2.“Ҳамширалик иши асослари"К.Ў.закирова,Д.Ў.Тўхтаматова.,С.А.Мирзаҳоева.ИСБН рақами 978-9943-16-093-4
Манбалар
уз.wарблетcоунcил.орг м.ёутубе.cом>wатч