Florensiya maktabi
Флоренсия мактаби — ХИИИ-ХВИ асрларда Италиядаги асосий бадиий мактаблардан бири; Илк Уйғониш давридан бошлаб то ренессанс маданияти инқирозигача бўлган даврни ўзида акс эттиради. Флоренсия мактаби рангтасвири асосчиси Жотто бўлиб, унинг ижоди Флоренсиянн проторенессанс санъатининг авангардига айлантирган; издошлари (Таддео Гадди, Мазо ди Банко ва бошқалар)нинг ижоди кўндаланг қўйилган масалаларни ҳал қилиш жараёнида ривожланди. Флоренсия мактабида 14-аср 3чорагида байналмилал готика ғалаба қозонди (Аноло Гадди, Лоренсо Монако). Инсонпарварлик ғоялари Илк Уйғониш даври Флоренсия мактаби санъатининг гоявий асосига айланди. Меъмор Ф. Брунеллески, ҳайкалтарош Донателло, рассом Мазаччо ва бошқа ижоди Флоренсия мактаби шаклланишида муҳим рол ўйнади. Флоренсия мактаби рангтасвири реалистик изланишларнинг давомийлиги, санъат ва фан амалиётлари (перспектива ва бошқа масалалар)нинг назария ва амалиётлари билан қизиқиши, санъат ва амалиётнинг ўзаро алоқалари билан ажралиб туради (Веррокко, П. Уччелло ва бошқалар). 15-аср охирида Флоренсия мактабида демократик анъаналар (Д. Гирландаё) сақлангани ҳолда Лоренсо Медичи саройида шаклланган аристократлар санъати анъаналари хукмронлиги ортиб борди (Боттичелли,Филлиппино Липпи). Леонардо да Винчи ва Микеланжело ижоди Флоренсия мактаби доирасидан чиқиб Юксак Уйғониш даври санъатининг чўққисига айланди. Флоренсия мактаби услубий яхлитлиги бу ерда манеризм тарқала бошлаши билан барҳам топди (Ж. Вазари ва бошқалар).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |