Флотилия (франс.) — 1) ҳарбийденгиз флоти (ҳарбийденгиз кучлари)нинг оператив бирлашмаси ёки йирик қўшилмаси. Денгиз, даре, кўл Ф.лари мавжуд; алоҳида ёки бирор флот таркибига кириши мумкин. 2) ов қилувчи, экспедиция ёки спорт кемалари қўшилмаси. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси таркибида Амударё Ф.си бор.