Fluktuatsiyalar
Флуктуациялар (лот. fl уcтуатио тебраниш) — физик катталикларнинг ўз ўртача қийматларидан тасодифий оғиши. Тасодифий омилларга боғлиқ бўлган ҳар қандай катталикларда флуктуациялар содир бўлади. Статистик физикада флуктуациялар тизим зарраларининг иссиклик ҳаракати туфайли вужудга келади. Броун ҳаракати майда зарраларга муҳит молекулалари кўрсатаётган босимнинг флуктуациялари натижасида содир бўлади. Флуктуациялар физик ўлчашлар аниклигини чегаралаб қўяди, радиоприёмникларда шовқин ҳосил қилади. Шунинг учун статистик физика, радиотехника ва ҳоказоларда флуктуациялар ҳисобга олинади. Флуктуациялар ҳар қандай тасодифий жараёнларга тегишли. Электр катталикларнинг флуктуацияларини ўлчаш нисбатан осон ҳусусан,куч қандай ток манбаига ўлчанмаган ўтказгичда катталиги ва йўналиши тартибсиз ўзгарувчи флуктуацион тож вужудга келади.Флуктуацион электр юритувчи кучни ҳисоблаш ва ўлчаш мумкин. Бирорта физик катталикларнинг унча тартибли бўлмаган тартибсиз ўзгаришлари ҳам флуктуацияга мисол бўла олади. Флуктуация ҳар қандай тасодифий жараёнларга тегишли.Температура ва газ босимининг флуктуацияларини ўлчаш қийин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |