Флюорит (лот. flуор — оқим), плавик шпати — фторидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби СаҒ2;, баъзан Са, оз миқдорда Й ( и т трофлюорит), ноёб ер элементлари (ТР), Ср, Мн, На, У билан алмашади. Ф. куб сингонияда кристалланиб, Ф.ли структура ҳосил қилади. Кристаллари куб ва октаэдр шаклида, агрегатлари яхлит, йирик кристалли, донадор, тупроқсимон (ратовкит). Рангсиз, пушти, яшил, сариқ, ҳаво ранг, гунафша ранг хиллари бор. Ф. қиздирилганда ранги йўқолади ва рентген нурлари таъсирида яна бўялиб қолади. Шишадек ялтирайди, мўрт. Қаттиклиги 4; зичлиги 3,1 — 3,2 г/см3, иттирофлюоритники 3,3 г/см3 гача; эриш траси 1360°. Ф. ҳар хил шароитда кенг тарқалган магматик аксессор минерал бўлиб, пегматит, грейзен, скарн, иккиламчи кварситлар ва чўкинди жинсларда ҳосил бўлади. Унинг асосий қисми гидротермал жараёнда бўшликлар ва томирларни тўлдирган ҳолда металл рудаси ҳисобланган минералларга йўлдош сифатида учрайди. Генетик минералогиянинг муҳим типоморф минерали. Ф. металлургияда флюс сифатида ишлатилади; кимё саноатида ундан плавик кислота, криолит олинади; керамикада эмал, глазур (сир) тайёрланади. Ф. синтетик кристалларни ўстириш учун хом ашё ҳисобланади. Тиниқ, шаффоф, рангсиз ёки ним ранг кристалларидан линза, обектив, телескоплар, вакуум ва рентген спектрографлари учун призмалар тайёрланади. ТР ва У билан фаоллаштирилган Ф. лазер материалидир. Конлари РФ (Приморе ўлкаси, Байкалорти), Қозоғистон, АҚСҲ, Мексика, Франсияда мавжуд. Ф. конлари Ўзбекистонда ЧатқрлҚурама регионида жойлашган: АгатаЧибаргата, Навгискон, Обираҳмат, Кенгутан, Қизилбаур ва Навгарзонда қазиб олинган; Суппатош ва Шабрез ўзлаштиришга тайёрланган.