Флюорография, радиофотография, рентгенофотография  — рентгенодиагностика усули; бунда обектнинг рентген аппарати экранидаги тасвири унчалик катта бўлмаган фотоплёнкага туширилади. Ўлчами 70х70 ёки 90х90 бўлган флюорограммаларда кўкрак қафаси аъзолари тасвири олинади.

Флюорография, асосан, кўкрак қафаси аъзолари, сут безлари, суяк системаси ва бошқаларни текширишда қўлланилади. Яширин кечадиган касалликларни оммавий текшириш мумкинлиги унинг бошқа рентгенодиагностик усуллардан афзаллигидир. Флюорография кабинетлари кўчма ва стационар бўлади.