Flyura Bulatova
Флюра Асқаровна Аббате-Булатова (1963-йил 9-сентябр, Самарқанд, СССР) — совет ва италиялик спортчи, стол теннисчиси, олти карра Европа чемпиони (яккалик, жуфтлик ва жамоавий баҳсларда), олти карра СССР чемпиони, Евро ТОП-12 турнири ғолиби. 1986, 1988-йилларда СССР халқаро тоифадаги спорт устаси.
| Флюра Булатова | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1963-йил 9-сентябр Самарқанд |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Стол тенниси |
| Фаол томони | ўнақай |
Биографияси
Флюранинг биринчи устози тошкентлик мураббий Михаил Борисович Шмуклер бўлган.
Олти карра СССР чемпиони, СССР чемпионатларида турли номдаги 15 та медал соҳибаси ҳисобланади.
Олти карра Европа чемпиони, Европа чемпионатларида турли номдаги 10 та медалини қўлга киритган.
У иккита ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган — 1988-йилда СССР терма жамоаси таркибида ва 1996-йилда Италия терма жамоаси таркибида[1]. 1988-йилги Олимпиада ўйинларининг яккалик баҳсларида спортчи ўз кичик гуруҳидаги барча бешта учрашувда ғалаба қозонган, 1/8 финалда у гонконглик Мок Ка Шани 3:2 ҳисобида мағлуб этган, аммо 1/4 финалда Флюра бўлажак хитойлик чемпион Чен Жингга 0-3 (4 −21, 11-21, 2-21) имкониятни бой берган. Жуфтлик баҳсларида Булатова Елена Ковтун билан бирга 1/4 финалда япониялик жуфтликка ютқазган. 1996-йилги Олимпиада ўйинларида яккалик баҳсларида қатнашиб, гуруҳ босқичида иккита ўйинда ғалаба қозонган. Кейингисида гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалай олмаган.
Флюра 1988-йилда СССР терма жамоаси мураббийлар штабининг баъзи вакиллари билан келишмовчилик туфайли СССР терма жамоасида ўйнашни тўхтатган[2].
1994—1996-йилларда Италия терма жамоаси таркбида ўйнаган.
1997-йилда Флюра ўзининг собиқ мураббийи, россиялик стол теннисчиси Станислав Гомозковга турмушга чиқган. Ҳозирда Италияда яшайди.
Ўйин услуби
Флюра Булатова ўнг қўлда ва ҳимоявий бахсларда жуда кучли ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ „Флюра Булатова-Аббате Био, Стац анд Ресулц“. 2011-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-сентябр.
- ↑ „Флюра Булатова НЕ ПО ПУТИ“. 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-июл.