Flyuvial relyef shakllari

Флювиал релеф шакллари -Вақтинча ва доимий оқар сувлар та’сирида вужудга келган релеф шаклларидир. Флювиал (лотинча «флювиос»-дарё оқизиш, деган ма ’нони билдиради) релеф шакллари деб аталади. Оқар сувлар ма’лум (куч)энергияга эга бо'либ, ўз ёнида учраган тог' жинсларини емиради, емирган жинсларни оқизиб, қуйи қисмида чўктиради. Оқар сувлар бажардиган ишига қараб 3 турга бо'линади:
- ўзанини ювиш (эрозия),
- ювилган жинсларни оқизиб кетиши (транспортировка)
- оқизиб кетаётган жинсларни чо'ктириб ётқизиши (аккумуляция).
Эрозия жараёни натижасида ҳосил бо'лган релеф шакллари
Оқар сувларнинг о ‘йиш иши эрозия (лотинча «эродо»-ювилиш) дейилади. Эрозия жараёни чуқурлаштириш эрозияси ва ён эрозияга бо'линади.
Чуқурлаштириш эрозияси асосан қаттиқ жинслардан таркиб топган ва нишаб ҳудудлардан оқувчи дарёларда ривожланади. Нишаб ҳудудлардан оқувчи дарё тез ва шиддат билан оққанлиги учун сув остини ювиб, о'занни чуқурлатади. Чуқурлаштириш эрозияси туфайли дарё қайирлари вужудга келади.
Ён эрозия асосан дарёларнинг текислик қисмларида содир бо'лади ва сув икки қирг'оқни емиргани учун о ‘занни кенгайтиради. Текисликда дарёлар ён эрозияси туфайли илон изи бо'либ оқади ва тирсаклар ҳосил қилади. Вақт о'тиши билан дарё олиб келган ётқизиқлар туфайли тирсаклар дарёдан узилиб қолиб, ярим ой шаклидаги ко'лларни ҳосил қилади. Амударё текислик қисмида секин оқиб қирғоғини ювиб туради. Уни маҳаллий халқ «дейгиш» деб аташади. Амударё 1898-йил Карки шаҳри ёнида 6 минут ичида 10 метр қирг'оқни ювиб. о'пириб юборган. 1932-йил Амударё То'ртко'л шаҳри чегарасидаги эни 500 м қирғоғини ювиб кетган, натижада пойтахт Нукусга кўчирилган. Эрозиянинг бу икки тури доимо биргаликда содир бо'лсада, лекин тог'ли ҳудудларда чуқурлаштириш (остки) эрозия, текисликда эса ён эрозияси кучли бо'лади.
Дарё эрозияси маҳсулотларининг оқизиш кучи сув оқимининг сустлашиши натижасида сусаяди, оқиб келаётган моддалар чо'ка бошлайди. Дарёнинг юқори ва о'рта оқимларида йирикроқ, қуйи оқимида эса майдароқ жинслар чо'кади. Дарё емириб олиб келиб ма'лум ерга ётқизадиган материаллар аллювиал (латинча «аллувиалис»-оқизиқли) ётқизиқлар дейилади. Демак, оқар сувнинг эрозион иши албатта жинсларни ҳам ювиб кетиш, ҳам то'плашдан иборат.
Вақтинча оқар сувлар ҳам жудда катта эрозион иш бажаради. Оқар сув қуруқликнинг ҳамма жойида иш бажаради ва хилма-хил релеф шаклларини вужудга келтиради. Вақтинча оқар сувлар та’сирида ариқчалар, жарлар ва балкалар ҳосил бо'лади. Оқар сувлар қуруқлик юзасининг барча қисмига та ’сир этиб, ундаги эрувчан моддаларни ювиб кетади ва механик жиҳатдан емиради. Бу юзалама ёки ёнбаг'ир эрозиясидир. Унинг натижасида ёнбаг'ирлар ёппасига ювилади, пасаяди, текислана боради.
Ёнбаг'ир этаги яқинида ва унинг пастки қисмида ювилиб тушган увоқ жинслар то'планади, бу ётқизиқлар делювий (лотинча - «делуэре» - ювмоқ) дейилади. Эрозия о'з вақтида то'хтатилмаса, чуқурча ва жо'яклар жарга айланади. Жарлар тик узун чо'зилган ботиқ бо'либ. унинг ёнбаг'ирлари тик ва о'симликларсиз бо'лади. Жала ёки қор сувларининг ёнбаг'ирларни ювиб кетиши натижасида жарлар вужудга келади. Ривожланаётган жарнинг ёнбаг'ри тик, ко'пинча вертикал бо'либ, улар жар тагида туташиб о'ткир бурчак ҳосил қилади. Бош жардан атрофга ён жарлар шохлаб кетиши натижасида катта ва кичик жарлар ҳамда чуқурликларнинг мураккаб тизими вужудга келади. Кучли жалалар ва эрувчилик вақтидаги қор сувларининг ён баг'ирни ювиши натижасида бош ва ён жарлар учи текислик ичкарисига янада кириб боради, текисликни емиради ва ундан хо'жаликда фойдаланишни қийинлаштиради. Жарларнинг пайдо бо'лиши ва янада о'сишига табиий омиллар ва инсоннинг хо'жалик фаолияти та’сир ко'рсатади.
Табиий омилларга қуйидагилар киради:

1. Баландлик релефи, бунинг натижасида сув оқимининг қиялиги ва кучи ортади;
2. Ёзги ёмг'ирнинг жала тарзида ёғиши ва қорнинг баҳорда тез эриши. Бунинг натижасида кучли сув оқимлари вужудга келиб, о'йиқларни янада кучли чуқурлаштиради;
3. Жойларнинг осон ювилувчи ва айни вақтда тик жарлик ҳосил қилувчи тог' жинсларидан (лёсслар ва лёссимон қумоқлардан) таркиб топганлиги.
Инсон (антропоген) омилга қуйидагилар киради:
1. Илг'ор агротехника қоидаларига риоя қилмасдан ерларни ҳайдаш, суғориш, яйловлардан нотог ‘ри фойдаланиш, о ‘рмонларни режасиз кесиш ва бошқа о'симликларни пайҳон қилиш;

2. Ҳар хил қурилишлар, хусусан, шаҳар ва қишлоқ қурилишлари, гидротехник иншоотлар, йўл қурилишлари, тоғ-кон саноати;
3. Маиший ва коммуникацион қурилишлар (нефт, газ, сув қувурлари ва ҳар хил кабеллар ётқизиш) ва бошқалар.
Жарларнинг катта-кичиклиги, я'ни чуқурлиги ва узунлиги жойнинг баландлиги ва жинслар таркибига қараб турлича бо'лади. Жарларнинг чуқурлиги 10-20 м, ба’зан 80 м гача бо'лади. Узунлиги бир неча километрга етиши мумкин. Ба‘зи ҳолларда жарлар жуда тез о'сади. О 'рта Россия қирларидаги бир жарнинг 3 йилда 490 м о'сганлиги ҳисобга олинган. Бу ерда бир кучли жаладан кейин сув узунлиги 17 м ва чуқурлиги 35 см чуқурлик ҳосил қилгани ҳам қайд этилган. К.М.Мирзажонов ма’лумотга ко'ра Зарафшон водийсида жарларнинг о'сиши о'рта ҳисобда йилига 3 м дан 26 м гача, лёсс мавжуд бо'лган ҳудудларда 150 м о'сиши кузатилган. Вақт о'тиши билан жар таги нормал қиялик профилига етади. Шундан со'нг жарларнинг чуқурлашуви сусаяди, денудация жараёнлари кучайиб, жар ёнбаг'рининг тиклиги камаяди. Натижада жар балкага -ясси жарга айланади.
Балкалар
Балка - бу ҳам узун чо'зилган ботиқ бо'либ, унинг ёнбаг'ирлари тик ва о'симликлар билан қопланган бо'лади. Демак, жар о'з ривожланиши жараёнида аста-секин балкага айланади. Якка жарлар ҳамма жойда бор, балка - ясси жар релефи дашт ва о'рмон-дашт зоналарида кенг тарқалган. Масалан, О'рта Россия қирлари, Волгабо'йи қирларида, Юқори Урал олдида, Олтой тог' олдиларида, АҚСҲнинг о'рта г'арбида, Канадада кенг тарқалган.
Агар эрозия жараёни гиллардан таркиб топган жойда рўй берса, улар сиртлар релефини вужудга келишига сабаб бо'лади. Сиртлар релефига тепалари думалоқ ясси, ёнбаг'ирлари қия бо'лган ёнбаг'ирлари ва таги о'симлик билан қопланган кенг водийларнинг биргаликда учраши хосдир. Ер юзаси релефини шаклланишида ер ости сувлари ҳам иштирок этади. Ер ости сувларининг релеф ҳосил қилувчи ишига сурилма ва суффозиялар натижасида ҳосил бо'лган ботиқлар мисол бо'ла олади.
Сурилма
Сурилма деб, ёнбаг'ирдаги тоғ жинсларини ог'ирлик кучи та’сирида сурилиб тушишига айтилади. Сурилмалар денгиз, дарё ва ко'лларнинг сув о'тказмайдиган гил ва сувли қум-шаг'ал қатламларидан ҳосил бо'лган тик қирг'оқларида кўп содир бо'лади. Қатламлар дарё ёки денгизга нишаб бо'лса сурилма яхши ривожланади. Ёнбаг'ирнинг тагини дарё ёки денгиз суви ювиб туриши натижасида жинслар мувозанати бузилади. Сув ўтказмайдиган қатлам устида то'планаётган ер ости сувлари грунтни юмшатиши оқибатида жинслар сурилиб тушади.
Суффозия

Грунт сувлари томонидан эриган моддаларни ва майда минерал зарраларини олиб кетишига суффозия деб аталади. Атмосферада намлик ортиқча бо'лган зоналарда суффозия ва эрозия жараёни биргаликда рўй беради. Суффозия жарни о ‘сишини тезлаштиради, тик ёнбаг'ирларда сурилма ва о ‘пирилмаларга сабаб бо'лади. Суффозия натижасида дашт зонасида атрофи берк саёз ботиқлар ва воронкалар ҳосил бо'лади. Уларнинг эни 10-15 м, чуқурлиги 1-2 м келади. Ба‘зи суффозион чуқурликларда таги ясси саёз ко'ллар жойлашган.
Карст жараёни ҳосил қилган релеф шакллари
Ер ости сувларининг иши натижасида сурилмалар, о'пирилишлар ҳосил қилиш билан бирга сувда тез эрийдиган жинслар - туз, гипс, оҳак ва бошқаларга та ’сир этиб, уларни эритиб ер ости (г'орларни), ер усти (карстларни) бо'шлиқларини ҳам ҳосил қилади. Механик ҳаракатланаётган оқар сувларнинг одатдаги эрозия ишига бу ерда уларнинг кимёвий та'сири қо'шилади. Эриган жинсларнинг олиб кетилиши натижасида релефда бо'шлиқлар пайдо бо'лади. Релеф билан биргаликда гидрографик тармоқлар ҳам о'згаради: дарёлар ко'пинча ер остига тушиб кетади. Бир қанча вақт ер остида оққач, яна ер бетига чиқади. Бундай релеф карст релефи дейилади. Карст номи Болқон ярим оролидаги оҳактошли Карст платоси
номидан келиб чиққан (Л.П. Шубаэв, 1975.).
Карст жараёни мобайнида карбонатли, сулфатли, хлоридли каби жинсларни кесиб о'тган тектоник ва қисман механик ёриқлар бо'йлаб ҳаракатланаётган ёг'ин. ер усти ва ер ости сувлари уни эритади. Агар сув таркибида эркин тарзда карбонат ангидрид ( CО2) мавжуд бо'лса, карстланиш жараёни янада тезлашади. Натижада, ер усти ва остидаги эриган тог' жинслари таркибида турли шаклдаги бўшлиқлар вужудга келади.
Сувда эрийдиган жинсларни ер усти ва остида жойлашишига қараб карст иккига:
- очиқ
- ёпиқ карст типига бо'линади.
Агар осон эрувчи жинслар ер бетида бо'лса, уларда ҳосил бо'лган карст очиқ юза карст ёки о'рта денгиз бо'йи типидаги карст дейилади.
Агар ма’лум чуқурликда жойлашиб. сувда эримайдиган қум-гил ётқизиқлари билан қопланган бо'лса, уни ёпиқ ёки О'рта Европа типидаги карст дейилади. Ёпиқ карст очиқ карстга нисбатан кенг тарқалган.
Қаттиқ калсий карбонат эритмага о'тгандан со'нг у ювилиб кетади. Натижада оҳактошларнинг очиқ юзасида чуқурлиги 2 м гача келадиган жо'яклар, я'ни чуқур ариқлар ҳосил бо'лади. Жо'яклар орасидаги қирралар каррлар дейилади. Каррлар очиқ карстда ҳосил бо'лади, ёпиқ карстда каррлар бо'лмайди.
Сув янада чуқур ёриқларда ҳаракат қилиб, г'орларни тепа қисмини о'пирилиб тушиши натижасида воронка деб аталувчи тик бо'шлиқлар ҳосил қилади. Очиқ карстда воронкалар жисмларни юзидан бошлаб эриши натижасида вужудга келади. Оҳактош қатламлари қалин очиқ карст воронкаси товоқ ёки қозон шаклида бо'лади, уларнинг тагида чуқур тешиги -поноралари бо'лади. Бундай воронкалар унча катта бо'лмайди, ба’зи ҳолларда диаметри 100 м га етади. О'пирилма воронкалар жуда катта бо'лади. Ёпиқ карстда эса со'рилиш воронкалари ҳосил бо'лади.
Оҳактошлар жуда қалин бо'лган, айниқса сув жуда чуқурга сизиладиган тог'ли раёнларда очиқ карст воронкалари тоғ жинсларидаги ёриқларнинг кенгайтириш ва о'пирилиш натижасида қудуқ ёки шахта шаклини олади. Бундай шахталар чуқурлиги Қрим яйловларида 100 м га, Карст платосида эса 450 м га етади.
Вақт о'тган сари воронкалар орасидаги то'сиқ қисқариб, қо'шни воронкалар бир-бири билан қо'шилиб кетиши натижасида, чо'зиқ чуқурлик- карст ваннаси вужудга келади. Ёш ванналарда бир-бирига қо ‘шилган воронкаларнинг таги ажралиб туради, кейинчалик улар билинмай кетади. Ванналар тагида гилли ётқизиқларнинг то'планиши о'симликларнинг о'сиши учун шароит яратади. Карст ванналарининг тагида экинлар экилади.Ёпиқ карстда бир-бирига қўшилиб кетган карст воронкалари жарлар ҳосил қилади. Карст жарлари эрозион жарлардан ёнбаг'рининг жуда тиклиги билан фарқ қилади.
Карст воронкалари ва ванналарининг қо'шилишидан карст далалари ҳосил бо'лади. Карст жараёни Қрим ярим оролида, Шимолий Кавказда, О'рта Осиёнинг Копетдог', Бойсун, Зарафшон, Ко'ҳитанг каби тог' тизмаларида айниқса ко'п учрайди.

Тог' жинсларини ер остида сув томонидан эритиб олиб кетилиши натижасида г'орлар ҳам вужудга келади. Карст г'орлари узун ё'лакларга о'хшаб чо'зилиб кетади, ба’зи жойлари жуда кенг бо'лади. Г'орларни ер бетида битта кичкина ог'зи бо'лади. Г 'орлар узунлиги бир неча о ‘н ва ҳатто юз км га етиши мумкин. Швейцариядаги Хёллох г'ори билан Аппалачи тог'ларининг жануби-шарқий ён баг'ридаги Флинт-Мамонт г'ори дунёдаги энг катта г'орлар ҳисобланади. Хёллох г'ори зал ва ё'лакларининг узунлиги 78 км, Мамонт г'орининг узунлиги эса 71 км дан ортади. Шунингдек, Эйсризенвелт (узунлиги 42 км), Постойна ёки Аделсберг (узунлиги 15 км), Подолск қирларидаги Озёрная (узунлиги 26 км) ва Кристалная (узунлиги 18 км), Қримдага Қизил г'ор (18 км) лар йирик г'орлардир.
О'збекистонда Зарафшон тог' тизмасидаги Қирқтог' платосида жойлашган Килса г'ори (чуқурлиги 1082 м) МДҲдаги энг чуқур г'ордир. Совуқ минтақаларда жойлашган айрим г'орларда музлар сақланиб қолиб о'зига хос музли г'орларни вужудга келтирган. Музли г'орларнинг деворлари ва шипи йил бо'йи муз киристаллари билан қопланиб туради. Масалан, Уралнинг г'арбий ёнбаг'ридаги Кунгур г'ори энг ажойиб музли г'ордир. У дунёдаги йирик г'орлардан биридир. Яна шундай г'орлар борки, уларнинг микроиқлими атрофидаги жойлар иқлимидан анча илиқ бо'лади. Масалан, Сихоте-Алин тизмасидаги г'орларда қишнинг совуқ кунларида ҳам 15-20°C ли ҳарорат сақланиб туради.
Манбалар
- Умумий ер билими (Ҳ.Ваҳобов, Ў.Абдуназаров ва б.).пдф[сайт ишламайди]
- Баратов П.,Султанова Н. Б. Умумий Ер билими-Тошкент,2019-йил .пдф