Фолксономия (ингл. фолксономй; фолк — «халқ» сўзидан + тахономй — таксономия, яъни юнонча "тартиб билан жойлаштириш" ва "қонун") — ихтиёрий танланадиган тамғалар (теглар) воситасида ахборотни ҳамкорликда таснифлаш амалиёти, жамоавий классификация.

Бу жараёнда бир гуруҳ кишилар ахборотга тартиб бериш мақсадида эркин тартибда ҳамкорлик олиб борадилар ва бу одатда ноиэрархик бўлган муҳитларда амалга ошади. Масалан, барчанинг ўрни баравар бўладиган ва очиқ веб-сайтларда. Кўп қатламли коллективларда, ташкилотларда фолксономия деярли учрамайди. Ахборотни таснифловчилар бир вақтнинг ўзида унинг фойдаланувчиси бўлгани сабабли, фолксономия ушбу жамоанинг йиғма консептуал моделини акс эттиради.

Масалан

Кенг тарқалган жамоавий таснифлаш сайтларига қуйидагилари киритиш мумкин:

ЛибрарйТҳинг.Cом — Китобларнинг жамоавий тарзда таснифлаш хизмати; нашрларга теглар бириктириш ва бошқа фойдаланувчиларнинг таснифланган ресурслари билан танишиш мумкин.

Делиcиоус.Cом — Интернет сайтлари ва саҳифаларини теглаш. Фойдаланувчи бошқалар томонидан турли мавзуларда тўпланган хатчўп (боокмарк)ларни мавзу бўйича ёки оммабоплиги бўйича кўздан кечириши мумкин. Бунинг фойдали тарафи шундаки, ҳар бир киши ўзи қизиққан соҳа бўйича янгиликлардан ва фойдали манбалардан тезда хабардор бўлиб туради.

Ласт.Фм — фойдаланувчилар бир ихтиёрий тегни бир ўринда ишлатиши маълум миқдорга етгач, шу тег қидирув натижаларида акс эттирилади ва барча фойдаланучиларга тегишли мусиқани излаб топишига ёрдам беради. Шу йўсинда мусиқа асарларининг жанрлар бўйича таснифлаш амалга ошади.