Fomoz
Фомоз — сабзавот экинларининг юқумли касаллиги. Пҳома туркумига мансуб замбуруғлар қўзғатади. Карам (қўзғатўвчиси — П. лингам), сабзи (қўзғатувчиси — П.рострупии), картошка (қўзғатувчиси — П. соланиcола), лавлаги (қўзғатувчиси — Р. е1ае)нинг пояси, барги, илдизмеваларини зарарлайди. Ўсимлик поя ва баргларида ботиқ қора доғлар пайдо бўлади, касаллик юққан иддизмевалар ва туганаклар (сабзи ва картошка) сакдаш пайтида чирийди, тўқималарида қўнғир ҳалқалар пайдо бўлади, истеъмолга яроқсиз ҳолга келади. Касаллик касалланган уруғлик, ўсимлик қолдиклари, тупроқдан юқади.
Кураш чоралари: уруғликни дорилаш; далада касалланган ўсимликларни юлиб ташлаш; минерал ўғитларни тўғри нисбатларда қўллаш, далани ўсимлик қолдикларидан тозалаш; картошка, сабзи, карам ва бошқаларни сақлаш қоидаларига амал қилиш.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |