Фон (юн. пҳоне — товуш) — товуш баландлиги даражасининг бирлиги. Турли частотали товушлар ҳар хил баландликка эга бўлсада, уларнинг интенсивлиги турлича бўлади. Товуш баландлиги частотаси 2000 Гс бўлган тоза тондаги товуш билан таққосланиб баҳоланади. 1 Ф. — частотаси 1000 Гс, баландлиги бўйича тенг, интенсивлиги бўйича 1 децибелга фарқ қилувчи 2 та товушнинг баландликлар даражаси айирмаси.