Фонографик ёзув, фонография (фоно... — ... графия) — тилнинг фонетик тузилишини, товуш таркибини аниқроқ, тўликроқ акс эттирувчи ёзув тури; ёзув тарихида пиктографик (расмли) ва идеографик (сўз—тушунча) ёзувлардан кейинги босқичдаги ёзув. Ушбу ёзув белгилари (фонофаммалар) сўзнинг товуш элементларини, яъни бўғин ва товушлар (фонемалар)ни ифодалайди; шунга караб фонографиянинг 2 тури — силлабик (бўғинли) ёзув (қаранг) ва ҳарф—товуш ёзуви (қаранг) фаркданади. Силлабик ёзув намунаси сифатида ҳинд ёзуви — деванагарини, ҳарф—товуш ёзуви намунаси сифатида эса кириллица асосидаги ҳозирги ўзбек ёзувини кўрсатиш мумкин.

Яна қаранг