Fonologiya
Фонология (фоно... ва ...логия) — тилшуносликнинг тил товуш қурилишининг структуравий (тузилмавий) ва функсионал (вазифавий) қонуниятларини, тилнинг энг майда, маъно билдирмайдиган бирликлари — бўғинлар, фонемаларнинг тузилиши ва амалда қўлланишини ўрганувчи бўлими. Фонологиянинг фонетикадан фарқи шундаки, унинг диққат марказида физик ҳодиса сифатидаги товушларнинг ўзини эмас, балки уларнинг нутқда янада мураккаброқ маъноли бирликлар — морфемалар, сўзларнинг таркибий қисми сифатида бажарадиган вазифасини ўрганиш туради. Шу туфайли фонологияни баъзан функсионал фонетика деб ҳам атайдилар. Русчех тилшуноси Н. С. Трубецкойнинг аниқлашича, фонология билан фонетика ўртасидаги ўзаро муносабат шундан иборатки, ҳар қандай фонологик тавсифнинг ибтидоси маъно фарқловчи товуший зиддиятларни аниқлашдир; фонетик тавсиф эса бошланғич нуқта ва моддий асос сифатида қабул қилинади.
Фонологиянинг асосий бирлиги — фонема, асосий тадқиқот обекти — фонемаларнинг зидланишлари (оппозициялари) бўлиб, бу оппозициялар бир бутун ҳолда тилнинг фонологик тизимини ҳосил қилади. Муайян ўринда бир фонеманинг иккинчисига қарама қарши қўйилишини намоён этувчи сўзлар (бурборбир каби) квазиомонимлар (сохта омонимлар) дейилади. Одатда, тилдаги фонемалар сони квазиомонимлар ёрдамида аниқланади ва бунда бирйўла бир фонемани иккинчисига қарама қарши қўйиш орқали уларнинг фарқланиш элементлари тасниф этилади. Мас, тол,сол сўзларидаги икки фонема — т ва с портловчи, сирғалувчи фарқланиш элементларига эга. Уларнинг ҳар иккиси ҳам тил олди, жарангсиз, шовқинли ундошлардир ва бу белгилари фарқланмовчи элементлар дейилади. Демак, фонема тилда ўз вазифасини фонологик жиҳатдан фарқланувчи ва фарқланмовчи элементлар орқали бажаради.
Фонология замонавий маънодаги мустақил тилшунослик фани сифатида ХХ асрнинг 20—30-йилларида шаклланди; унинг яратувчилари Н. С. Трубецкой, русшвейсар олими С.О.Карсевский, русамерика тилшуноси Р.С. Якобсонлар бўлиб, улар 1928-йил Гаагада бўлиб ўтган Тилшуносларнинг 1-халқаро конгрессида фонологиянинг асосий ғояларини баён этганлар. Н. С. Трубецкойнинг "Фонология асослари" (1939) китоби фонология тараққиётидаги энг муҳим босқич бўлган. Фонология пайдо бўлишининг илк асослари ХИХ аср охирларида немис олими И. Винтелер ва инглиз олими Г. Суит асарларида, умумназарий жиҳатлари кейинчалик Ф. де Соссюр тадқиқотларида шаклланган. Айниқса, фонологиянинг ривожланиш асосларини яратишга русполяк тилшуноси И. А. Бодуэн де Куртене катта ҳисса қўшди. Фонема ғояси ва унинг принсиплари илк марта унинг асарларида ишлаб чиқилган. Бодуэн де Куртене тадқиқотлари негизида Ленинград ва Москва фонологик мактаблари шаклланди (ўзбек тилшуносларининг фонологик тадқиқотлари ҳам асосан ана шу мактаблар таъсирида яратилган). Ҳозирги кунда мазкур мактабларнинг фонологик назарияларидан ташқари Европа ва АҚШда яна 10 га яқин фонологик назариялар яратилган.
Ўзбек тили фонологиясини ўрганишда Е.Д. Поливанов, В. В. Решетов, А. Нурмонов, А. Абдуазизов ва бошқаларларнинг илмий ишлари айниқса аҳамиятлидир.
Фонология ҳам фонетика каби умумий фонология, хусусий фонология, тарихий (диахроник) фонология ва тасвирий (синхроник) фонологияга бўлинади. Умумий фонология фонеманинг моҳияти, фонемалар ўртасидаги ҳамда фонема ва товуш ўртасидаги муносабатларни, фонеманинг морфема ва сўзга бўлган поғонали муносабатини ўрганади; тилнинг фонологик (фонематик) таркибини аниқлашнинг метод ва тамойилларини белгилайди. Хусусий фонология, умумий фонологиянинг метод ва тамойилларига асосланган ҳолда, у ёки бу тилнинг фонологик тизимини ўрганади; ўз навбатида, умумий фонологияга материал беради. Тарихий фонология маълум бир тил фонологик тизимининг тарихий тараққиётини, тасвирий фонология эса тарихий тараққиёт жараёнидаги муайян бир даврнинг фонологик тизимини ўрганади.
Адабиёт
- Трубецкой Н. М., Основи фонологии, пер. с нем., М., 1960; Зин дер Л . Р., Обшая фонетика, Л., 1960; Поливанов Е. Д., Стати по обшему язикознанию, М., 1968; Реформацкий А. А., Из истории отечественной фонологии, М., 1970; Баскаков Н. А., Содиқов А. С, Абдуазизов А. А., Умумий тилшунослик, Т., 1979, Нурмонов А. Н., Ўзбек тилининг фонологияси ва морфонологияси, Т., 1990; Абдуазизов А. А., Ўзбек тилининг фонологияси ва морфонологияси, Т., 1992.
Абдуҳамид Нурмонов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |