Фоотбалл Манагер 2014 (ФМ14) — бу компютер ўйини футбол бошқаруви симуляцияси ҳисобланиб, „Фоотбалл Манагер“ компютер ўйинлари сериясининг бир қисми. Ўйин „Спорц Интераcтиве“ томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Сега томонидан 2013-йил 30-октабрда Wиндоwс, Маc ОС Х ва Линух платформалари учун ишлаб чиқарилган. „Фоотбалл Манагер Ҳандҳелд 2014“ деб номланган портатив версияси иОС ва Андроид учун 2013-йил 14-ноябрда яратилган. 2014-йил 11-апрелда „Фоотбалл Манагер Cлассиc 2014“ деб номланган ПлайСтатион Вита версияси ишлаб чиқарилган.

Ўйин логотипи

Ривожланиши

Ўйин 2013-йил 14-августда „Фоотбалл Манагер“ расмий веб-сайтида эълон қилинган[1]. Ўйиннинг бета версияси ўйин чиқишидан 2 ҳафта олдин ушбу ўйинни юклаб олишга олдиндан буюртма берганлар учун тақдим қилинган[2]. „Фоотбалл Манагер Cлассиc 2014“ деб номланган ПлайСтатион Вита версияси олдинги версияларнинг бошқа қўл версияларидан фарқли ўлароқ, футбол ўйинларининг 3Д кўринишига эга бўлган. Ушбу версия Wиндоwс версиясига қараганда тезроқ ўйин жараёни учун мўлжалланган.

„Фоотбалл Манагер 2014“ даги янги хусусиятлардан бири „Стеам Wоркшоп“ни қўллаб-қувватлаши ҳисобланган. Бу эса ўйин учун бепул таркиб ёки тактика тузиш, тери ранглари, лигалар ва маълумотлар янгиланишлари, тўпламлар, логотиплар ва маълумотлар базасининг махсус вариантларини баҳам кўриш имконини яратган[3][4].

Ўйин жараёни

„Фоотбалл Манагер 2014“ янгиланган модулни ўз ичига олади, унда рақиб клублар ва менежерлар трансфер ёки ижара таклифларини амалга оширишда янада реал ёндашишади. Қолаверса, футболчини эндигина сотиб олинган клубига қайтарилиши, шартномага реал ҳаётдагидек янги шартлари қўшилган.

Ўйинчилар, менежерлар, уларнинг рақиблари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро таъсир яхшиланган. Масалан, мураббийлар штаби аъзолари ҳозирда захира ва ёш футболчилар қандай ўйнашаётгани ҳақида фикр билдиришади. Менежерлар, шунингдек, асосий ўйинчилардан мағлуб жамоа аъзолари билан суҳбатлашишни сўрашлари мумкин, шу билан бирга мавсум охиридаги йиғилишни киритиш менежерга жамоага қандай натижаларга эришганлиги ва келгуси мавсум учун мақсадлар қўйганлиги ҳақида хабар беришга имкон беради. Ўйинда шартнома бўйича музокаралар янада реалроқ бўлади, чунки менежерлар шунингдек, кенгашлар энди дастлабки интервюларда ҳам, шартномани узайтириш бўйича мунозараларда ҳам талаблар қўйишлари ва клуб учун ўз қарашларини белгилашлари мумкин деб қаралади.


Ўйин механизми сезиларли яхшиланган, жумладан, ёритиш ва ўйинчи анимациялари, шахсий белгилар ва моделлар тўплами, ўйинчиларнинг майдондаги ҳодисаларга нисбатан реал реаксиялари бунга мисол бўла олади. Тактика яратиш, ўйин ролини танлаш ва жамоа стратегиялари, бир нечта позициядаги ўйинчилар учун белгиланган роллар ҳам қайта ишлаб чиқилган.

Дастлаб ўйнаш мумкин бўлган жами 51 та давлат ва 117 та ўйналадиган лига бўлган. Таҳрирловчи ўйинчиларга мавжуд лигаларга ҳам турли қуйи даражадаги лигаларни қўшиш, шу биланбир қаторда, янгиларини яратиш имконини беради.

Танқид

„Фоотбалл Манагер 2014“ асосан ижобий шарҳларни олган. Ўйиннинг компютер версияси „Метаcритиc“дан 85/100 балл билан баҳоланган[5].

2014-йил 12-февралда ўйин „Энг яхши спорт ўйини“ номинациясида БАФТА мукофотига номзод бўлгани эълон қилинган.

2014-йил 31-март ҳолатига кўра, ўйин Европа ва Шимолий Америкада 790 000 нусхада сотилган[6].

Манбалар

  1. ↑ Кеитҳ Стуарт. „Фоотбалл Манагер 2014 анноунcед: инcлудес cлоуд савес анд импровед 3Д“. тҳе Гуардиан. 2017-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-апрел.
  2. ↑ „Неwс - Спорц Интераcтиве“. сигамес.cом. 2017-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Фоотбалл Манагер 2014 Стеам Wоркшоп“. 2014-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-март.
  4. ↑ „ФМ14 Филес тҳат cан бе публишед он Стеам Wоркшоп“. 2014-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-апрел.
  5. ↑ Валентине, Жаке „Фоотбалл Манагер 14 Ревиэw: Кинг оф тҳе питч“ (2013-йил 10-ноябр). 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-январ.
  6. ↑ Йин-Пооле, Wеслей „Ҳоw аре Сега'с видео гамес селлинг?“. Эурогамер. Гамер Нетwорк (2014-йил 9-май). 2014-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 9-май.