Ford Otosan
Форд Отосан - Туркияда жойлашган Форд Мотор Cомпанй ва Коч Ҳолдингга тегишли бўлган автомобил ишлаб чиқарувчи компания. У ҳозирги шаклда 1977-йилда ташкил этилган бўлиб, илк иш фаолиятининг бошланиши 1928-йилларга тўг'ри келади.[1] Ҳозирда бу компаниянинг бутун мамлакат бўйлаб бешта ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд[2] ва бош офиси Гöлcüк шаҳрида, иккинчи бош офиси-Инöнü шаҳрида жойлашган.[3]
| Тури | Акциядорлик Жамияти |
|---|---|
| Тармоғи | Автомобил саноати |
| Қачон асос солинган | 1959-йил 7-июл |
| Раҳбарият | Ҳайдар Енигун (Бошқарувчи) |
| Маҳсулот(лар)и | Ё'ловчи автомобили, енгил тижорат автомобили |
| Айланма даромади | 5,9 млрд. АҚСҲ доллари (2019) |
| Ишчилар сони | 10.746 (2019) |
| Вебсайти | ҳттп://www.фордотосан.cом.тр/ |
Тарихи
Ҳамкорлик 1928-йилда, Веҳби Кочнинг Анқара шаҳрида Форд автомашиналари сотувчиси этиб тайинлангандан бошланди.[4] Бир йил сўнгра, Туркия миллий ассамблеяси Форд компаниясига Истанбулнинг порт ҳудудида жойлашган эркин иқтисодий ҳудудда автомашиналари маҳаллий йиғиш корхонасини қуришга рухсат берди. 1934-йил, ушбу фаолият тўхтатилган пайтгача, чекланган миқдордаги транспорт воситалари Истанбулда йиғилган эди.[5]
1959-йилда Истанбулда Отосан заводининг қурилиши бошланди ва 1960-йилда Форд Cонсул автомобили заводда биринчи бўлиб ишлаб чиқарилди, ундан кейин Тҳамес ваТҳамес Традер юк машиналари ишлаб чиқарилади.[6] 1965-йилда Д1210 юк машинаси ишлаб чиқарила бошлади ва 1966-йилда Турклар томонидан ишлаб чиқилган, биринчи оммавий ишлаб чиқарилган Анадол автомашинаси яратилади. 1967-йилда Форд Трансит ҳам ишлаб чиқарила бошлади ва 1973-йилда Туркияда биринчи, Анадол СТC-16 номли спорт автомобили ишлаб чиқарилади.
1977-йилда компания Форд билан лицензия шартномасини имзолади ва компания номи Форд Отосан деб ўзгартирилади. 1979-йилда, Эскишеҳирнинг Инöнü шаҳрида қурилажак янги заводнинг пойдевори қўйилади. Ушбу заводда 1983-йилда Форд Cарго ишлаб чиқарилиши бошланади.[1] Шунингдек, ўша йили Форд, компаниядаги мулк улушини 30 фоизгача оширади.[6] 1985-йилда Форд Таунус Истанбул заводида ишлаб чиқарилиши бошлаанди ва 1986-йилда Инöнü двигател заводининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.
1992-йилда янги Форд Трансит ишлаб чиқарила бошланди ва 1993-йилда Форд Эсcорт ишлаб чиқариш линияларида Форд Таунус автомобилининг ўрнини эгаллади.[6] 1997-йилда Форд компаниядаги улушини 41 фоизгача оширди ва қўшма корхонада Коч холдинг билан тенг ҳуқуқли шерик бўлди. 1998-йилда Коcаэли штатидаги Гöлжüк шаҳрида 2001-йилда ишга туширилган янги завод учун пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтди. У асосан тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилган ва Форд Трансит ва Форд Трансит Cоннеcт автомобилларини ишлаб чиқаради, иккала модел ҳам дунё бўйлаб сотилади. 2003-йилда компания Форд Cарго оғир юк машинасининг янги авлодини ишлаб чиқара бошлади.[7]
2012-йил сентабр ойида Форд Транзитнинг янгиланган версиясини тақдим қилади,[8] ва 2013-йил январда янги Cарго юк машиналари тақдим этилади.[9] Cарго юк машинаси Форд Отосан томонидан Форд Бразил билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган[10] ва иккала мамлакатда ҳам ишлаб чиқарилади.
2018-йил сентабр ойида Германиянинг Ганновер шаҳрида бўлиб ўтган ИАА тижорат транспорт кўргазмасида Форд 4-даражали автоном ҳайдаш қобилиятига эга бўлган Ф-Висион деб номланган электр трактор тиркамали восита консепсиясини тақдим этди.[11]
Ишлаб чиқариш қувватлари
Компаниянинг бутун мамлакат бўйлаб бешта ишлаб чиқариш қувватларига эга. Голжукда жойлашган Коcаэли заводи 2001-йилда очилган ва Трансит ва Трансит Cоннеcт учун асосий глобал ишлаб чиқариш марказига айланган.[12] Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 320 минг автомобилни ташкил этади ва ўз портига эга.[1]
Эскишеҳирда жойлашган İнöнü Заводи 1982-йилда иш бошлаган,[6] ва Cарго оғир юк машиналари, шунингдек двигателлар ва электр моторларини ишлаб чиқариш маркази бўлади. Унинг йиллик қуввати 10000 доа юк машинаси, 66000 дона двигател ва 45000 дона узатмалар қутиси.[12]
Истанбулнинг Санcактепе туманида жойлашган Картал қисмлари тарқатиш маркази, 1998-йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда[7] ва у компаниянинг маркетинг, савдо, савдодан кейинги хизмат ва эҳтиёт қисмлари савдоси маркази ҳисобланади.[12]
Истамбулнинг Санcактепе туманида жойлашган Санcактепе муҳандислик маркази 2014-йилда ташкил этилган ва энг янги маҳсулотлар ва технологияларни ривожлантириш учун жавобгардир. Унда 1000 дан ортиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича муҳандислар ишлайди.[7]
Еникöй заводи 2014-йил иккинчи чорагида Трансит / Тоурнео Cоуриэр ишлаб чиқаришни бошлади. У Коcаэли заводида жойлашган, аммо бошқа ишлаб чиқариш заводи сифатида, йилига 110 минг автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга.[13]
Ишлаб чиқариладиган моделлар
Ҳозирги моделлар
- Форд Трансит (1965-йилдан ҳозирги кунгача)
- Форд Cарго (1983-йилдан ҳозирги кунгача)
- Форд Трансит Cустом (2012-йилдан ҳозирги кунгача)
- Форд Транзит курери (2014-йилдан ҳозирга қадар)
- Форд Ф-МАХ ог'ир юк машинаси (2018-йил ҳозиргача)[14][15]
Тарихий моделлар


- Форд Cонсул (1960–1961)
- Тҳамес Традер (1961–1965)
- Форд Д1210 (1965–1983)
- Анадол (1966–1984)
- АнадолСТC-16 (1973–1975)
- Форд Таунус (1985–1993)
- Отосан П100 (1986-1997)
- Форд Эсcорт (1993–1999)
- Форд Трансит Cоннеcт (2002–2013)
Яна қаранг
- Форд Эcоторқ двигатели
- Туркия компанияларининг ро'йхати
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „2009 Аннуал Репорт“. Форд Отосан (23-июл 2010-йил). 15-сентабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Фаcилитиэс“. Форд Отосан. 10-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-июл 2013-йил.
- ↑ „Форд Отосан“. Отомотив Санайии Дернеğи. 28-май 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-июл 2013-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-28 санасида архивланган)
- ↑ „Форд дüнясıнıн эн калителиси олду ени прожелери алмакта зорланмадı“. Миллиет (22-апрел 2012-йил).
- ↑ Один, Л.C. Wорлд ин Мотион 1939-Тҳе wҳоле оф тҳе еаръс аутомобиле продуcтион. Белведере Публишинг, 2015. АСИН: Б00ЗЛН91ЗГ.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 „Тариҳçэ“. Форд Отосан. Қаралди: 16-июл 2013-йил.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „Инвестор Пресентатион Марч 2012“. Форд Отосан (26-март 2012-йил). 5-сентабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Форд Ревеалс Алл-Неw Глобал Трансит анд Трансит Cоннеcт Cоммерcиал Веҳиcлес ат ʻГо Фуртҳерʻ Эвент“. Форд Мотор Cомпанй (6-сентабр 2012-йил). 23-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-23 санасида архивланган)
- ↑ „Фордʻс Туркиш десигнед ҳеавй труcк унвеилед“. Инвест ин Туркей (28-январ 2013-йил). 2018-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-апрел.
- ↑ „Форд то лаунч Туркиш-девелопед неw ҳеавй труcк“. Инвест ин Туркей (6-август 2012-йил). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-апрел.
- ↑ Wиллиамс. „Форд Туркей Шоwс Офф Ф-Висион Cонcепт Элеcтриc Семи“. АутоТрадер.cа (2018-йил 28-сентябр).
- ↑ 12,0 12,1 12,2 „2010 Аннуал Репорт“. Форд Отосан (27-июл 2011-йил).
- ↑ „Аннуал Репорт 2014“. Форд Отосан (7-май 2015-йил). 2-июл 2015-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „архив нусхаси“. 2018-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-апрел.
- ↑ ҳттпс://www.труcкингинфо.cом/313838/форд-лаунчес-ф-мах-траcтор-фор-глобал-маркец