Фориш тумани – Жиззах вилояти таркибига кирувчи 13 та тумандан бири. У 1935-йил 9-февралда ташкил топган бо'либ, 1962-йилда Нурота ва Жиззах туманлари таркибига қўшиб юборилган. 1964-йилга келиб қайта ташкил этилган. Фориш тумани дастлаб Самарқанд, 1964-йил Сирдарё, 1974-йилга келиб эса Жиззах вилояти таркибига киритилган. Чегарадош ҳудудлари : шимол ва шимолий-шарқдан Қозоғистон, шарқдан Шароф Рашидов, Зафаробод, Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл туманлари, жануб томондан Ғаллаорол тумани, ғарбдан эса Самарқанд, Навоий вилоятларининг Қўшработ, Нурота туманлари билан чегарадош. Майдони 9483.3 км²[1]. Аҳолиси 93,500 киши (2020-йил ҳолатига ко'ра).

Фориш тумани



туман
Таркибида Жиззах вилояти
Маъмурий маркази Боғдон
Асос солинган санаси 1935-йил
Ҳокими Исламов Сохиб Яхшибекович
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли (2026) 100 000 дан ошди
Зичлиги 9.7 киши./км²
Миллатлар таркиби О'збеклар (87,2%), тожиклар (6,1%), қозоқлар (5,0%)
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 9483.3 км²
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 2169 м. м
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди 0372(452)
Почта индекси 1312хх
Расмий сайти ҳттпс://фориш.жиззах.уз/
Харитада
Forish tumani xaritada

Этимологияси

О'збекистон миллий энсиклопедиясида туман номи қуйидагича изоҳланган: “ Маҳаллий ма’лумотлар бўйича туман номига ўтган Фориш қишлог'ининг номи Амир Темур Самарқанд атрофида қурдирмоқчи бўлган Париж” шахри номидан олинган. Кейинроқ маҳаллий халқ шевасида бу атама "Фариж", "Фориж", "Фориш" деб ўзгариб борган деган таҳмин мавжуд.[2]

Бироқ, илмий таҳлиллар шуни кўрсатадики. Париж сўзи атоқли от сифатида ўзбек тилига рус тили орқали о'тган, чунки фақат руслар Франсия пойтахтини "Париж" деб аташади. Франсузларнинг о'зи эса пойтахтни Париж эмас, балки Парис деб ёзишади, ог'заки нутқда "с“ харфи қолдирилиб “Пари” шаклида талаффуз қилинади. Шунинг учун, Париж со'зини Амир Темур даврида бизга рус тили орқали кириб келган деган фикрни ҳақиқатга яқин деб қабул қилиб бо'лмайди. Шунингдек ҳозиргача Амир Темур ва ундан кейинги давр манбаларида Форишни Парижга нисбат бериб аталганлиги то'г'рисида ҳеч қандай ма’лумотлар аниқланмаган. Бундан шундай хулоса чиқадики, Фориш сузининг Франсия пойтахти Парижга ҳеч қандай алоқаси ё'қ.

Туман номига айланган Фориш - ясама со'з. Туман номига хозирги туман марказидан 30 чақирим шимоли - г'арбда, Нурота тог'лари этагидаги қадимий Порашт қишлог'ининг номи асос бо'лган.

Порашт со'зи қадимий со'г'д тилида "по" - этак, адоқ, қуйи; "рашт" - қал’а, я'ни "қал’а этаги" деган ма’нога эга.[3]

Маъмурий бўлиниши

Туманда 24 та МФЙ мавжуд

  1. Бог'дон Мфй
  2. Амир Темур Мфй
  3. Қо'лба Мфй
  4. Учма Мфй
  5. О'хум Мфй
  6. До'стлик Мфй
  7. Нарвон Мфй
  8. Илонли Мфй
  9. М.Оролов Мфй
  10. Гараша Мфй
  11. Қорабдол Мфй
  12. Мустақиллик Мфй
  13. Ойбек Мфй
  14. Оқтепа Мфй
  15. Нурак Мфй
  16. Сайёд Мфй
  17. Оқтом Мфй
  18. Эгизбуло Мфй
  19. О'збекистон Мфй
  20. Учқулоч Мфй
  21. Хонбанди Мфй
  22. Қизилқум Мфй
  23. Осмонсой Мфй
  24. Дарбоза Мфй

Маркази – Янгиқишлоқ шаҳарчаси.

Табиати

Туман ҳудуди вилоятнинг шимоли.ғарбий қисмида жойлашган. Релефи паеттекислик, қир, адир ва Нурота, Пистали тоғларидан иборат. Нурота тизмаси шимоли-шарқдан (230–250 м) жануби-ғарбга (1400–2000 м) кўтарила боради. Энг баланд жойи 2169 м (Заргар тоғидаги Ҳаётбоши чўққиси). Жануби-ғарбда Нурота тоғлари ва Қўйтош, Балиқлитов, Писталитоғ, Етимтоғи тизмалари жойлашган. Туманда Арнасой, Тузкон, Балиқли, Пистали кўллари ва Айдар ботиғи бор.

Туман ҳокимияти биноси, Боғдон

Иқлими

Иқлими кескин континентал. Ёзи иссиқ, қуруқ, қиши совуқ. Йиллик ўртача температура 14,5°, январнинг ўртача температураси —1,5°, энг паст температура —32°, июлнинг ўртача температураси 29,5°, энг юқори температура 46°. Йилига ўртача 340– 360 мм (шимоли-шарқида 240–260 мм, жануби-ғарбида 459–480 мм) ёғин ёғади. Вегетация даври 216—218 кун. Адирлар кумтош, қум, мергел, лёсслардан ташкил топган, айрим жойлар чағир тошлар билан қопланган. Сойлик, жар, езда қуриб қоладиган сой кўп. Баҳорги ёғингарчилик пайтида сойларда сув тўлиб оқади.

Адирларнинг тупроғи гипсли бўз, ўтлоқи бўз, қумоқ, қумлоқлар, шўрхок ва шўрланган тупроқлар тарқалган. Нурота тоғларидан оқиб келадиган Устихонсой, Осмонсой, Боламансой, Ухумсой, Ҳаёцой, Оқтошсой, Каттасой, Чорвоқсой ва бошқаларлардан тоғ этакларидаги лёссли қия текисликларни суғоришда фойдаланилади.

Туманда ер ости сувлари анча юза жойлашган (шимоли-шарқида 1–2 м, жануби-ғарбида 10–25 м). Эрта баҳорда эфемер ва эфемероидлар ўсади. Дағал ўтлар ҳамда итқовун, юлғун, янтоқ, шўра, шувоқ каби ўсимликлар қоракўл қўйлар учун муҳим озуқадир. Тоғли қисмида ёввойи жийда, олма, арча, ҳандонписта, ёнғоқ, бодом, наъматак, зира, зирк ва бошқа усади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қобон, чиябўри, архар, жайран, қуён; қушлардан бургут, тувалоқ, бедана, қирғовул, каклик, ўрдак, каптар; кемирувчилардан каламуш, юмронқозиқ, дала сичқони; типратикан, тошбақа, заҳарли илонлар, калтакесаклар, сув ҳавзаларида турли хил балиқ кўп. Туман ҳудудида Нурота давлат қўриқхонаси ва Биосфера резервати қўриқхоналари ташкил этилган.

Аҳолиси

Миллий таркиби

Туман аҳолиси 2020-йил ҳисобига 93,500 кишини ташкил қилди, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 9,7 киши (2020). Шаҳар аҳолиси 12,8 минг кишидан зиёд, қишлоқ аҳолиси 80 минг киши.

Туманда о'збекларнинг манг'ит, найман, туркман, сайёд, турк уруг'лари салмоқли.[4]

Дини

Аҳолининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилади. Туман ҳудудида 8 та масжид бор: Янгиқишлоқ жоме масжиди, Каттабоғдон жоме масжиди, Греҳкуша жоме масжиди, Осмонсой жоме масжиди, Исмоил ҳожи жоме масжиди, Нурешим жоме масжиди, Аразгелди ота жоме масжиди ва Ухум жоме масжиди[5]. Ҳар 11,600 кишига битта масжид тўғри келади. 2019-йилда бир вақтнинг ўзида 800 кишини сиғдира оладиган туман марказида янги масжид қурилиш ишлари бошланди[6].

Иқтисодиёти

Саноати

Хўжалиги. Туманда, асосан, қишлоқ хўжалигининг чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик, токчилик тармоқлари ривожланган. Фориш тумани ҳудудидан қўрғошин, рух, оҳактош, базалт, мармарлашган қора оҳактош очиқ усулда қазиб олинади. Тумандаги „Карбонат“, Учқулоч кони, „Девон“, „Фортекс“ ва бошқа корхоналар самарали фаолият кўрсатмоқда. Фориш туманида базалт хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган Басалт Узбекистан саноат кластери фаолият юритади.

Қишлоқ хўжалиги

Туманнинг умумий ер фонди 474,3 минг га. Туманда чорвачиликка ихтисослашган 4 та, сабзавот ва бог'дорчиликка ихтисослашган битта, ғаллачилик, чорвачиликка ихтисослашган 7 та ширкат хўжалиги мавжуд.

400 дан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Экин майдонининг 12,5 минг гектарига ғалла (асосан, лалмикор), 90 гектарига сабзавот, 707 гектарига полиз экинлари экилади. 609 га бог'лар, 1058 га токзорлар билан банд. Фориш тумани шахсий ва жамоа хўжаликларида 22,2 мингдан зиёд қорамол, 31 минг қо'й ва эчки, 34,5 минг парранда, 3,6 минг йилқи боқилади. Туман ўрмон хўжалиги ҳисобида 80 минг га ер мавжуд. Шундан 2000 гада саксовулзор, 130 гада ёнг'оқзор барпо этилган. Ўрмон хўжалигида сариқчой, кийикўт, тоғрайҳон, наъматак, равоч каби доривор ўсимликларни йиғиб дорихоналарга топширилади. Хўжалик йилига 10 минг туп ёнғоқ, ток кўчатларини тайёрлаб аҳолига етказиб беради.

Транспорти

4П36 автомобил йўли

Фориш туманида автомобил йўллари узунлиги 343 км, шундан 288 км республика аҳамиятига эга. Темир йўл узунлиги 71 км. Боғдон— Жиззах, Боғдон—Фориш, Боғдон—Чимқўрғон, Боғдон-Тошкент ва бошқа йўналишларда автобуслар қатнайди.

Ижтимоий соҳа

Таълим

2003-2004 ўқув йилида туманда 70 умумий таълим мактаби (18,3 минг ўқувчи), 7 мактабгача, 3 мактабдан ташқари муассасалар ишлади. 2 қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат касбҳунар коллежи (892 талаба) бор (2004).

Маиший хизмат кўрсатиш коллежи

Марказий кутубхона ва болалар марказий кутубхонаси, 28 қишлоқ кутубхонаси (китоб фонди 281,4 минг асар) аҳолига хизмат кўрсатади. Стадион, спорт заллари, майдончалари ва бошқа спорт иншоотлари мавжуд.

Маданият

Маданият саройи, 5 маданият уйи, 5 клуб, „Чорвадор“ халқ дастаси (1972-йилда ташкил этилган) фаолият кўрсатмоқда.1936-йилдан „Фориш тонги“ газ.си нашр қилинади (адади 2000).

Тиббиёт

10 та касалхона (қарийб 600 ўрин), 30 фелдшеракушерлик пункти, 19 қишлоқ врачлик пункти, 7 қишлоқ врачлик амбулаториясида 110 врач ва 426 ўрта тиббий ходим ишлайди. Ҳар 10 минг аҳолига 15 врач тўғри келади.

Балиқчи кўлидан олинадиган шифобахш балчиқ билан даволайдиган санатория бор. Шифобахш балчиқ билан республикадаги бошқа стационар ва санаторийлар ҳам таъминланади.

Хонбанди тўғони ёдгорлиги (Х аср, 1582), Қоратош (И—ИИ асрлар), Абдуллахон Чорбоғи (ХВИ аср) археология ёдгорликлари мавжуд.

Таниқли шахслар

  • Нармахонмади Худойбердиев – (10-феврал 1928 – 27-ноябр 2011) – ЎзССР Министрлар совети раиси (1971—1984) бўлган. Фориш қишлоғи Ятак қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1949). Ветеринария фанлари доктори, доцент. Институт ёшлар ташкилоти котиби лавозимида ишлаган. ЎзССР компартияси котиби ёрдамчиси, Бухоро вилояти ижроия қўмитаси котиби ўринбосари, Бухоро вилояти ижроия қўмитаси котиби, ЎзССР Қишлоқ хўжалиги котиби, Бухоро вилояти ижроия қўмитаси котиби ўринбосари, ЎзССР Министрлар совети раисининг ўринбосари, Сурхондарё вилояти ижроия қўмитаси котиби, ЎзССР Компартияси котиби, ЎзССР Қишлоқ хўжалиги вазири, Сирдарё вилояти ижроия қўмитаси котиби, 25-феврал 1971-йил – 19-ноябр 1984-йил. ЎзССР Министрлар совети раиси вазифаларида хизмат қилган. 1986-йил 27-июлда „Пахта иши“ доирасида партиядан бўшатилган. 23-феврал 1987-йилда пора олганликда айбланиб, қамоққа олинган. 9 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қарорига мувофиқ, 1991-йилда озод этилган. Барча мукофот ва унвонлари қайтариб берилган.
  • Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) – (1940—2020) турколог, ўзбек ёзувчиси ва Ўзбекистон маданият форумининг собиқ раиси, Халқаро Турон Ёзувчилар Иттифоқининг раиси бўлган. 1940-йил 12-декабрда Катта Боғдон қишлоғида туғилган. У 1966-йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факултетининг журналистика бўлимига ўқишга кирган. „Бу тоғлар улуғ тоғлар“, „Бўз бўри“, „Ўлмас қоялар“, „Туманли кунлар“ ва „Ой нури“ каби асарлар муаллифи. Асарлари Франсия, Олмония, Канада, Туркия, Норвегия, Англияда нашр этилган. Мамадали Маҳмудов умрининг 17 йилини сиёсий маҳбус сифатида қамоқда ўтказган ва 2013-йилнинг апрел ойида озодликка чиқарилган. 2018-йил ноябр ойида у Ёзувчилар уюшмасининг аъзолигига тикланган эди[7]. 16-октябр 2020-йил Тошкентда вафот этган.
  • Са'дулла Ҳакимов – (1951—2020) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир, вафотига қадар Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси бўлган. 1951-йили Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган. 1977-йили Тошкент давлат (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг журналистика факултетини тамомлаган. У ўзининг ижодий ва меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган. Кейинчалик, „Ўзбекистонда социал таъминот“ журнали мас’ул котиби, „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетасида бўлим мудири, мас’ул котиб, бош муҳаррир, „Маърифат“ газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари, „Туркистон-пресс“ нодавлат ахборот агентлиги бош директори, Президент девони ахборот маркази раҳбарининг ўринбосари, раҳбари, президентнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари каби вазифаларида меҳнат қилган. Журналистлар уюшмасига 2016-йил 29-декабрдан вафоти 2020-йил 11-октябргача раҳбарлик қилган[8].
  • Темир Ширинов – 1950-йил 10-мартда Жиззах вилояти Фориш тумани Учма қишлоғида туғилган. 1972-йилда Термиз Давлат педагогика институтини тарихчи-археолог мутахассислиги бўйича тамомлаган, тарих фанлари доктори, профессор. Темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганиш Ассоциацияси (Франсия) Вице-президенти Германия археология Институти ҳақиқий аъзоси, Токио Соко Университети (Япония) олий мукофоти совриндори, Варшава (Полша) университети Олтин медали соҳиби. „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган, „Фан арбоби“ фахрий унвонига сазовор бўлган. 2017-йилдан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбари[9].

Манбалар

  1. ↑ Джизакская область. Справочная политико-административная карта. Масштаб 1:500 000. Ташкент. Госкомгеодезкадастр, 2009 год. ИСБН 978-9943-15-058-4
  2. ↑ О'збекистон Миллий Энсиклопедияси, 9-том — 286-бет. 
  3. ↑ Қо'чқор Ҳакимов. Жиззах Вилояти Топонимлари — 125-бет. 
  4. ↑ Салимов, Турсун (2020). „ЭТНИЧЕСКИЙ СОСТАВ И РАССЕЛЕНИЕ НАСЕЛЕНИЯ НУРАТИНСКОГО ОАЗИСА“. Вопросы этногенеза и этнической истории народов Средней Азии. Выпуск 5. 5–29-бет. {{cите магазине}}: лине феэд чараcтер ин |титле= ат поситион 41 (ёрдам)
  5. ↑ ҳттпс://масжид.уз/жиззах-в/206-фориш-тумани.ҳтмл
  6. ↑ „архив нусхаси“. 29-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-феврал 2021-йил.
  7. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/оз/2020/10/16/маҳмудов/
  8. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/оз/2020/10/11/садулла-ҳакимов/#!
  9. ↑ „архив нусхаси“. 5-март 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-феврал 2021-йил.