Formaldegit
Формалдегит — маҳсулотлат бузулишини олдини олади. У кимё саноатида кенг тарқалган моддалардан бири бўлиб, суваш(штукатурка), гулқоғоз, текстил, ковролин, бўёқ, мойбўёқ, каучук, металл мебел, танани озиқлантирувчи ва ҳар қандай ювиш воситаларда, гўшт, балиқ, колбаса, ёғ, нон, уруғликлар, мол емларида, бола эмлашлари ва бошқа эмлашларда қўлланади.
Ҳушбўй ҳидлар ва эмуляторлар барча қўшимча моддаларга бузилишни олдини олувчи сифатида аралаштирилади. Бундан ташқари, замбуруғ касалликларида ва тиббий лабораторияларда ҳимоя суюқлик ва стерилизация қилувчи модда сифатида ҳам қўлланади.
Зарарлари
Таҳминан 40 йилдан буён кенг кўламда қўлланилаётган формалдегит кучли мутаген ва аллергенлар орасидан ўрин олган. У шиш, сурункали ринит, бронхиал астма, аллергик гастрит, колит ва хассос(юқори) сезувчанликка сабаб бўлади. Сезувчанлик эса кейинги босқичларда формалдегит таъсирида янада кучли реаксияларга олиб келиши мумкин.
У ошқозон кислотаси билан реаксияга кирганида саратон (рак) келтириб чиқарувч модда ишлаб чиқаради. Бурун, ўпка, мия раки ва лейкемия келтириб чиқаради. Кишилар қурилиш молларидан, пардоз ва уй жиҳозларидан тарқалган, озуқалар, тамаки, сигарет ва ҳавога чиқарилган бошқа газлардаги формалдегитдан заҳарланишади. Формалдегитдан тайёрланган жиҳозлар қанча янги бўлса, ҳавога аралашган формалдегит миқдори ҳам юқори бўлади[1].
Манбалар
- ↑ Солиҳ, Ойдин. Ҳақиқий тиббиёт, Истанбул, 2009.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |