Формалин, формол — таркиби 37 37,3% формалдегид, 6—15% метил спирт, 0,02—0,04% чумоли кислотадан иборат сувли эритма; зичлиги 10761111 кг/м3(18°да).Формалдегидни сувдаги 40%ли эритмаси. Ф. таъсирчан ҳидга эга. Сув ва спирт билан ҳар қандай нисбатда аралашади; заҳарли. Дезинфексияловч’и ва дезодорацияловчи восита, фунгицид сифатида, тери ошлашда, органик синтезда ва бошқаларда қўлланади.