Форораклар (лотинча: Пҳорусрҳаcидаэ) — Кариамасимонлар туркумига мансуб йўқолиб кетган йиртқич учмайдиган қушлар оиласи. Жанубий Америкада тахминан 43 миллион йилдан 25 минг йил аввалги давр оралигида тарқалган. Одамлар Америкада тарқалишидан олдин йўқолиб кетишган[1].

Форораклар
Қазилма даври: 43-0.025 Ма
уинтан – ҳолоcене 
Титанис wаллери, реконструксия қилинган скелети. Флорида Табиий Тарих Музейи.
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Кенжа олам: Эуметазоа
Тип: Хордалилар
Кенжа тип: Умуртқалилар
Синф: Қушлар
Кенжа синф: Елпиғич думли қушлар
Инфрасинф: Янги танглайли қушлар
Туркум: Кариамасимонлар
Оила: †Форораклар
Пҳорусрҳаcидаэ
Кенжа оила

Бўйи 1 дан 3 метргача етган. Энг йирик намуналардан бири, Девинcензиа турига мансуб бўлиб, вазни 350 килограммгача етган бўлиши мумкин. Фороракларнинг энг яқин замонавий қардошлари бўйи тахминан 80 сантиметр бўлган кариамалар ҳисобланади. Техас ва Флорида ҳудудларидан топилган Титанис wаллери, Шимолий Америкадаги энг йирик турлардан бири.

Форораклар оиласининг айрим турлари ва одам ўлчамлари таққосланиши: Келенкен, Девинcензиа, Пҳорусрҳаcос, ва Титанис

Классификацияси

Оила 5 кенжа оила, 13 уруғ ва 22 турни ўз ичига олади[2].

Инcертаэ седис - Систематикадаги ҳолати номалум:

Манбалар

  1. ↑ Wашингтон Жонес, Андрéс Риндеркнечт, Ҳерcулано Алваренга, Фелипе Монтенегро, Мартíн Убилла. Тҳе ласт террор бирдс (Авес, Пҳорусрҳаcидаэ): неw эвиденcе фром тҳе лате Плеистоcене оф Уругуай (англ.) // ПалЗ. — 2018-06-01. — Вол. 92, исс. 2. — П. 365–372. — ИССН 1867-6812. — дои:10.1007/с12542-017-0388-й.
  2. ↑ Алваренга, Ҳерcулано М. Ф.; Ҳöфлинг, Элизабетҳ (2003). "Сйстематиc ревисион оф тҳе Пҳорусрҳаcидаэ (Авес: Раллиформес)". Папéис Авулсос де Зоологиа. 43 (4): 55–91. дои:10.1590/С0031-10492003000400001.