Forrest Gamp (roman)
Форрест Гамп (инглизча: Форрест Гумп) — Wинстон Гроомнинг (талаффузи: Уинстон Грум) 1986-йилда ёзилган романи. Романга асосланган Роберт Земекиснинг шу номдаги филми 1994-йилда экран юзини кўрди ва кейинчалик 6 та Оскарни қўлга киритди.

Сюжети
Китобнинг бош қаҳрамони Савант синдроми билан туғилган меҳрибон ва содда одам Форрест Гумпдир. Кўпчилик уни сўзларни бир-бирига улай олмагани учун ҳам ахмоқ деб ҳисоблайди. Ёмон нутқ ва инфантилизмга қарамай, йигит иродасига, ҳаётий тажрибасига, шунингдек, бошқаларга эришиб бўлмайдигандек туюладиган, ақллироқ ва бойроқ одамларга хосдек кўринадиган ноёб қобилиятларга эга (компютер каби ҳисоблаш қобилияти; мураккаб математик мисолларни ечиш; шахматни аъло даражада ўйнайди, фақат қоидаларини билади; орангутан тилини ўзлаштирган; катта жисмоний куч ва ғайриинсоний чидамлилик).
Ҳикоя унинг ҳаётида содир бўлган воқеалар ҳақида унинг тилидан олиб борилади.
Танқидчилар томонидан қабул қилиниши
Нашр қилинганидан кейин роман 10 000 га яқин нусхада сотилган. Филм экранларга чиқарилганидан сўнг китобнинг миллиондан ортиқ нусхаси сотилган[1].