Forsivonlar
Форсивонлар ёки парсивонлар, парсибонлар (фрсй̰wạн, прсй̱wạн, прсй̰бạн) ― Афғонистоннинг форс тилида сўзлашувчи аҳолисининг умумий номи бўлиб, уларнинг тили расмий равишда дорий тилининг шеваси ҳисобланади. Афғонистонда кўчманчилик билан ҳаёт кечирадиган ва форс-тожик шеваларида сўзлашувчи ҳазоралар ҳамда чораймоқлардан фарқли ўлароқ, форс тилида сўзлашувчи, шаҳарлар ва қишлоқларда ўтроқ ҳаёт кечирувчи, деҳқончилик билан шуғулланадиган аҳоли вакилларининг барчаси форсивонлар деб аталади. Шу маънода ушбу атамани тожиклар этноними билан маънодош дейиш мумкин. Шу билан бирга, ғарб манбаларида берилган таърифларга кўра ушбу атама кўп ҳолларда тор маънода тушунилади: Афғонистоннинг шарқи ва шимоли-шарқида яшовчи сунний тожиклардан фарқли ўлароқ, мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида форс тилида сўзлашувчи шиалар, қўшни Эроннинг шиа аҳолиси авлодлари форсивонлар деб аталади (Хуросон ва Сейистон)[1]. Афғонистонда форс тилида сўзлашувчилар тожиклар деб ҳам аталиши мумкин.
Номнинг келиб чиқиши
Форсивон лингвоэтноними (форсīвон, перс форсча: فارسیوان фɒрсивɒ'н], пуштуча: فارسیوان фɑрсиwɑ'н]) пушту тилидаги -wāн қўшимчаси асосида шаклланган *фāрсī(за)бāн" – „форс тилида сўзлашувчи“ сўзидан олинган деб ҳисобланади. Тожик этноними билан бир қаторда, кўчманчилик анъаналарини давом эттирган, форс ва пушту тилларида сўзлашувчи қабилаларга қарама-қарши маънода ушбу сўзнинг яна бир синоними сифатида деҳкани (дарийча: دهقان [дɪҳқɒ'н]) „деҳқон“, „ўтроқ аҳоли“ атамаси ҳам ишлатилади.
Аҳоли сони
Форс тилида сўзлашувчи одамларнинг (суннийлар ва шиалар) Афғонистон аҳолиси (тахминан 30 миллион киши) таркибидаги улуши сўнгги ҳисоб-китобларга кўра 38 фоизга яқинлашади[2], бу 11 миллиондан ортиқ кишига тўғри келади.
Афғон шиа форсивонлари
Форсийзабон ўтроқ аҳолининг ягона тили милоддан аввалги 2-минг йиллик ўрталарида туркий-мўғуллар босқинлари ва айрим воҳаларнинг (Марв, Термиз ва бошқалар) туркийлаштирилиши натижасида йўқотилган. Афғонистоннинг шарқий, тожик вилоятларидан ўтроқ ўзбеклар, кўчманчи чораймоқлар ва ҳазоралар билан ажралиб турадиган ғарбий вилоятлари ХВИИИ асргача Эрон Хуросони билан бир бутун бўлган ва узоқ вақт давомида Сафавийларга тегишли жойлар ҳисобланган, бу эса уларнинг ҳудудида шиаликнинг кенг тарқалишини олдиндан белгилаб берган. Эрон Хуросони ва Сейистонининг форсий аҳолисини давом эттирувчи форсийзабон шиалар асосан ғарбий вилоятлар, жумладан Ҳирот, Фараҳ, Нимрозда тўпланган. Бу ҳудудларнинг „дорий“ шевалари анъанавий Теҳрон шевасидан фарқ қилса-да, Эроннинг Хуросон-Сейистон шеваларига яқин. Форс шиалари Ҳилманд, Қандаҳор, Ғазна вилоятларида ҳам мавжуд. Афғонистоннинг қизилбошли форсийлари – шаҳарларда яшовчи форс аскарлари ва амалдорларининг авлодлари билан улардан ажралиб туради[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Л. Дупреэ. АФГҲАНИСТАН ив. Этҳнограпҳй“. 2010-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 18-август.
- ↑ АБC НЕWС/ББC/АРД ПОЛЛ – АФГҲАНИСТАН: WҲЕРЕ ТҲИНГС СТАНД, Фебруарй 9тҳ, 2009, п. 38-40
- ↑ Саворй, Рогер М. (1965) „Тҳе cонсолидатион оф Сафаwид поwер ин Персиа“ Ин Саворй, Рогер М. (1987) Студиэс он тҳе Ҳисторй оф Ṣафаwид Иран Вариорум Репринц, Лондон, ИСБН 0-86078-204-2, оригиналлй публишед ин Дер Ислам но. 41 (Оcтобер 1965) пп. 71-94