Fortepiano

Фортепиано (италянча: форте — кучли ва пиано — кучсиз, секин) — роял ва пиавдшоларнинг умумий номи. ХВИИИ аср бошида Б. Кристофори (Италия), Ж. Мариус (Франсия) ва К.Г. Шрётер (Германия) томонидан ихтиро қилинган. Кейинчалик фортепиано механизми ва шакли И. А. Штейн, И. А. Штрейхер (Австрия), А. Бекерс (Лондон), С. Эрар (Париж) ва бошқа усталар томонидан такомиллаштирилган. Товуш огаеишларини босиш орқали кигиз қопланган ёғоч болғачалар билан торларга уриш натижасида хреил қилинади. Клавесин ва клавикорддан динамикаси ўзгарувчанлиги (мас, кучли пеггедан астасекин пиано даражасига ўтиш имкониятлари) билан фарқ қилади (номи шундан). фортепиано учун илк асарларни И. Гайдн, В. А. Моцарт, Л. Бетховен ва бошқа ижод қилган. Фортепиано ўзининг кенг ижровийтехник ҳамда ифодавий имкониятлари туфайли Европа кўп овозли мусиқасида асосий якканавоз ва жўрнавоз соз сифатида кенг ўрин олган.
Ўзбекистонда фортепиано мусиқаси 1920—30 йилларда В. Успенский, Б. Надеждин қайта ишлаган ўзбек халқ куйларидан бошлаб, кейинчалик Г. Мушел, Х. Изомов, Б. Гиенко, Сайфи Жалил, Н. Зокиров, охирги йилларда Д. Сайдаминова, Р. Абдуллаев, А. Набиев, М. Отажонов, Д. Омонуллаева ва бошқаларнинг миниатюралари, соната ва консертлари, кўп қисмли туркумлари билан бойиди. Ўзбекистонда фортепиано ижрочилиги санъати ривожига А. Лисовский, Н. Яблоновский, Ўзбекистонда хизмат курсатган артистлар О. Юсупова, А. Шарипова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Т. Попович, халқаро танловлар ғолиби Э. Мирқосимова, А. Султонов, У. Полвонов ва бошқа ўз ҳиссасини қўшган.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |