Foruq Sodiqov
Форуқ Тожиевич Содиқов (1946.31.12, Тошкент) — дирижёр. Ўзбекистон халқ артисти (1999). Тошкент консерваториясини халқ чолғулари ижрочилиги (1970) ва операсимфоник дирижёрлиги (1976) ихтисосликлари бўйича тугатган. Мукимий театрида созанда (1966—68), Тошкент консерваториясида педагог (1969—91), Т. Жалилов номидаги Ўзбекистон давлат академик халқчолғулари оркестрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри (1976-йилдан), айни пайтда, Тошкент консерваторияси (1985-йилдан) ва Маданият институтида доцент (1997-йилдан), профессор (2000-йилдан). Дирижёр репертуаридан ўзбек композиторлари (М. Ашрафий, С. Юдаков, М. Левиев, Т. Қурбонов, М. Тожиев ва бошқалар) асарлари, халқ чолғулари оркестрига мослаштирилган жаҳон (Ж. Бизе, П. Сарасате, М. Глинка, П. Чайковский, А. Бородин ва бошқаларнинг) ҳамда ўзбек мумтоз ("Гиря", "Чули Ироқ", "Ёввойи Чоргоҳ", "Бебоқча" каби) асарлари урин олган. С. раҳбарлигидаги оркестр ижролари Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар радио фоножамғармаларига, 18 та граммпластинкага ёзилган. Содиқов чет эл (Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқалар) оркестрларига дирижёрлик қилган. Марказий Осиё давлатлари, Корея, Франсия ва бошқа мамлакатларда гастролда бўлган. Содиқов ҳаёти ва ижодига багишланган "Мусиқий палитра" (1983, "Ўзбектелефилм" студияси) филми суратга олинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |