Форвард (инг. форwард — олдиндан, олдинги) — валюта ёки бошқа турдаги битим тузилган вақтдан 2 иш куни ўтгач, бажариладиган ҳисобкитоб амали. Одатда, Форвард битимлари банклар, савдо-саноат фирмалари томонидан нархлар, валюта курслари ўзгаришлари тебранишларидан кўрилиши мумкин бўлган зарарларга йўл қўймаслик мақсадларида тузилади.