Фосфамид, БИ58, рогор (С5Н,2 НО, ПС2) — сиртдан ва сингиб таъсир этувчи инсектицид ва акарицид. 40% ли эмулгирланувчи кукун ҳолида ишлаб чиқарилади. Ўсимликхўр каналар, шира, трипе ҳамда барг кемирувчи зараркунандаларга қарши курашда кўлланилади. Таъсир қилиш муддати 10—15 кун. Сарф меъёри 1,5—2,5 кг/га. Беда ва бошқа экинларда Ф.нинг 1,5% ли суперфосфат билан донадор аралашмаси экиш билан бирга солинади. Ўргимчаккана, шира, кузги тунлам қуртларига қарши қўлланади. Сарф меъёри 50–70 кг/га. Заҳари ўртача.