Fosfat kislotalar
Фосфат кислоталар — фосфат ангидрид (П2О5)нинг сувли ҳосилалари. Бир молекула фосфат ангидрид билан бир неча молекула сув бирикишига караб 3 хил фосфат кислота олиниши мумкин: П2О5+Ҳ2О^2ҲПО2, (метафосфат кислота); П2О5+2Ҳ2О^Ҳ4П2О7 (пирофосфат кислота); П2О5+3Ҳ2О"2Ҳ3ПО4 (ортофосфат кислота). Буларнинг ичида энг мухими ортофосфат кислота, у тўғридантўгри фосфат кислота деб аталади. Фосфат кислота (Ҳ3ПО4) — рангеиз, тиниқ кристалл модда. Суюқланиш температураси 42,35°, зичлиги 1,87 г/см’. Нормал шароитда инерт, юқори трада кўпгина металл ва уларнинг оксидлари билан реаксияга киришади ва, ҳатто кварс билан олтинга ҳам таъсир этади. Фосфат кислота сув билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Ортофосфат кислота 3 асосли, у 3 хил туз ҳосил қилади, мас, Cа(Ҳ2ПО4)2 — калций дигидрофосфат (бирламчи фосфат); Cа2(ҲПО4)2 — калций гидрофосфат (иккиламчи фосфат); Cа3(ПО4)2 — калций фосфат (учламчи фосфат).
Фосфат кислота техникада экстраксион ва термик усуллар билан олинади. Экстраксион усул майдаланган ва озроқ фосфатга кислота қўшилган табиий фосфоритни сулфат кислота эритмасида эритишдан иборат. Термик усулда эса аввал фосфоритдан соф фосфор ажратиб олинади, сўнгра уни куйдириб фосфор (В) оксид — фосфат ангидрид ҳосил қилинади. Бу моддага сув таъсир эттириб уни Ҳ,ПО4 га айлантирилади. Метафосфат кислота орто ёки пирофосфат кислотани қиздириб олинади. Пирофосфат кислота эса гидрофосфатларни қиздириб ва бошқа усулларда олинади.
Фосфат кислота ўғитлар, техник реактивлар ишлаб чиқаришда муҳим хом ашё. У органик маҳсулотлар синтезида, фаолланган кумир ишлаб чиқаришда, металлар сиртида ҳимоя қопламалар ҳосил қилишда қўлланади. Тозаланган, озиқ-овқат фосфат кислотаси деб аталадиган хили спирциз ичимликлар, фармацевтик препаратлар, озуқа консентратлари тайёрлашда ишлатилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |