Фосфат рудалари - таркибидаги фосфор, саноатда фойдаланиш учун техник томондан кулай ва саноатнинг турли соҳалари учун фосфор таркибли маҳсулотларни (минерал ўғитлар, фосфатлар, фосфор тузлари) олиш нули билан уларни қайта ишлаш, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган бирикма ва консентрацияларда бўлган табиий минерал ҳосилалар. Фосфат рудаларининг асосий компоненти — фосфор, Р2О5нинг таркиби Фосфат рудаларида 2—6% дан 25—34% гача ўзгариб туради ҳамда технологик хусусиятлар, қазиб олишнинг геологик шароитлари ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Фосфат рудалари табиий ҳосилаларнинг асосий 2 гуруҳидан — фосфоритлар ва апатитлар, баъзан алюмо ва темир фосфатлардан ташкил топган бўлади. Фосфат рудаларининг аосий компоненти — апатит гуруҳининг фосфат минераллари, уларнинг ичидан кўпроқ тарқалганлари — фтороапатит, фторокарбонатапатит ва уларнинг модификацияси — франколит ва курскит. Фосфат рудалари конлари келиб чиқишига қараб эндоген ва экзоген конларга бўлинади.