Fosfor oksidlari
Фосфор оксидлари - фосфорнинг кислород билан ҳосил қилган бирикмалари. Фосфор оксидлари дан фосфор (Ш)оксид ёки фосфит ангидрид Р2О3, фосфор (У)оксид ёки фосфат ангидрид Р2О ва фосфор (ҒУ)оксид (РО2)п муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг молекулалари димер ҳолда, яъни Р4О6, Р4О10 ва Р2О4 (фосфор қўш оксид) шаклида мавжуд.
Фосфор (Ш)оксид, Р2О, — рангеиз модда. Суюқланиш температураси 23,8°, қайнаш температураси 173,7°, зичлиги 2,135 г/см3. Сув, углерод сулфид ва бензолда яхши эрийди. Совуқ сувда эриганда фосфит кислота Н3РО3, иссиқ сувда эса эркин фосфор, фосфин, фосфат кислота ва бошқа бирикмалар ҳосил қилади. Ҳавода астасекин фосфат ангидридгача оксидланади. 210°да РО2 ва қизил фосфорга парчаланади. Фосфит ангидрид фосфорга чекланган миқдорда ҳаво таъсир эттириш йўли билан олинади. Органик синтезда кўплаб ишлатилади.
Сув таъсирида фосфат кислотааарта айланади. Саноатда фосфат ангидрид фосфорни кислороди кўп ҳавода куйдириш йўли билан ҳосил қилинади. Фосфат ангидрид газлардаги намни, суюқликлардаги сувни ютувчи восита, кимёвий синтезларда конденсацияловчи модда сифатида қўлланади. Р2О5 шиллиқпардаларга таъсир этади, йўталтиради, бўғади, терини куйдиради, шу сабабли у билан ишлаганда хавфеизлик техникасига риоя қилиш лозим.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |