Fosiq
Фосиқ (араб. - йўлдан адашган, ахлоқсиз) - 1) ислом анʻанасида диний мажбуриятларни
адо этмаган гуноҳкор; 2) ахлоқий маʻнода -фаҳш, бузуқ одам. "Фосиқ" калимаси жоҳилият даврида қўлланилмаган. Қуръони каримда ўзак ҳолида етти, тусланган феʻл сифатида ўн ва "фосиқ" шаклида эса (иккитаси бирликда, бошқалари кўпликда) ўттиз етти жойда келади. Баʻзи оятларда яҳудийлар, христианлар, мушриклар ва мунофиқлар ҳақида сўз борар экан, кўпларининг фосиқ эканлари билдирилади (мас., Бақара, 99; Оли Имрон, 110; Моида, 47, 59; Тавба, 67); бошқа айрим оятларда эса, фисқ ва фусуқ мўминларга нисбатан ҳам ишлатилади (Бақара, 197, 282; Нур, 4). Оятларда маʻлум қилишига кўра, Аллоҳ фосиқлардан рози бўлмайди, молий эҳсонларини қабул этмайди ва ўзларини ҳидоятга эриштирмайди. Уларни дунёда жазолагани каби, охиратда ҳам жаҳаннамга ташлайди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |