Fotih Teshaboyev
Фаттоҳ Ғуломович Тешабоев ( 1939-йил 18-октабр, Тошкент, ЎзССР, Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи — 2005, Тошкент, Ўзбекистон ) — совет ва ўзбек давлат арбоби, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (1991—1997).
| Фаттоҳ Ғуломович Тешабоев | |
|---|---|
Фаттах Гулямович Тешабаев | |
|
| |
|
Мансаб даври 1997-йил майдан – 2000-йил декабргача | |
|
Мансаб даври 1993-йил ноябрдан – 1997-йил майгача | |
|
Мансаб даври 1991-йил октабрдан – 1997-йил майгача | |
|
Мансаб даври 1991-йил июндан – 1991-йил октабргача | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1939-йил 18-октябр Тошкент, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Ф.Тешабоев 1939-йил 18-октабрда Тошкент шаҳрида дунёга келади.
У меҳнат фаолиятини 1962-йилда бошлайди: даставвал Тошкент Давлат университетининг ҳинд филологияси кафедраси ўқитувчиси, сўнгра Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида катта илмий ходими.
Фаттоҳ Тешабоев 1969—1984-йилларда СССРнинг Ҳиндистондаги элчихонасида меҳнат фаолиятини амалга оширади. У катта иқтисодчидан Бомбейдаги (Ҳиндистон) СССР дўстлик жамиятлари иттифоқининг консул ва маданий маркази директори лавозимлари йўлини босиб ўтади.
У 1984-йилдан ЎзССР Компартияси Марказий Қўмитаси инструктори лавозимида ишлайди.
Тешабоев 1985—1989-йилларда – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти президиуми раиси этиб сайланади. Шунингдек, у 1989-йил октабрдан Ўзбекистон ССР Президенти Девонининг давлатлараро алоқалар бўлими мудири лавозимида ҳам фаолият юритади.
Фаттоҳ Тешабоев 1991-йил октабрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланади ва 1993-йил ноябр ойида Ўзбекистон Республикасининг АҚСҲдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланади.
У 1997-йил май ойида Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланади.
Тешабоев 2000—2004-йилларда БМТ доимий вакил маслаҳатчиси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори лавозимларида фаолият олиб боради.

