Фотиҳа сураси (арабча: سورة الفاتحة‎‎, номининг маъноси — Очувчи[8][9]) — Қуръоннинг 1-сураси. Маккий суралардан бири, 7 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 1[10]-саҳифасида ва 1-жузида жойлашган. 5-бўлиб нозил бўлган. Қуръон нусхаларида Маккада нозил қилинган, деб келинаётган бўлса-да, тафсир ва ҳадисларда у Мадинада ҳам такроран нозил қилинган, дейилади. Шунинг учун ҳам бу суранинг номларидан бири — „Сабъул-масоний“, яъни „икки бор нозил қилинган етти оят“ демакдир. Файл:001Фатиҳа.огг Файл:Сураҳ Ал фатиҳа104.огг Суранинг 10 га яқин номлари бўлиб, улардан энг машҳури „Фотиҳа“, яъни „очувчи“ — сураларнинг жойлашиши бўйича аввалида қўйилгани учун унга шу ном берилган. „Ал-Ҳамду“ сўзи билан бошлангани учун бу ном билан ҳам аталади. Ислом дини мафкураси ва аҳкомларини мухтасар шаклда ўзида мужассам этгани учун „Уммул-Қуръон“, яъни „Қуръоннинг онаси“ номи берилган. Мазкур 7 оятни шарҳлаб, баъзи муфассирлар бир неча жилдлик асар ёзиб қолдирганлар.

Бақара ←   1–сура  → ўзи биринчи сура
Фотиҳа сураси — سورة الفاتحة
Qurʼon nusxalaridan biridagi Fotiha surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 7, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 1, qora rangda - Fotiha surasi va Makkiy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 5, 3. Rukuʼsi soni - 1; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Makkiy, 2. Tilovat tartibi:1, 3. Nozil boʻlish tartibi:bu yerda texnik xato tufayli 1 deb koʻrsatilgan. Toʻgʻrisi esa yuqorida koʻrsatilganidek 5, 4. Rukuʼsi:1, 5. Oyati:7, 6. Porasi (Juzi):1 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Очувчи[1][2]
Бошқа номлари Уммул Қуръон
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 1[4]
Жуз 1
Сура рақами 1
Оятлар сони 7
Сажда ояти йўқ
Рукуълар сони 1[5]
Муқаттаот ҳарфлари йўқ[6]
Сўзлар сони 29
Ҳарфлар сони 139
Нозил бўлиш тартиби 5[7]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Бақара сураси  Keyingisi 1 Oldingisi  ўзи биринчи сура
Нозил бўлиш тартиби
Масад сураси   Keyingisi 5 Oldingisi  Муддассир сураси
                                   

„Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм“ ояти „Фотиҳа“ сурасининг таркибига кирадими ёки у кейин қўшиб қўйилганми?" деган масалада мужтаҳидларнинг баъзилари уни шу сурадан, деб санаганлар. Бошқалар эса Қуръондаги 113 та сура бошланишидаги ҳамма „Бисмиллоҳ“лар ҳам сураларининг таркибий қисмидан эмас, балки уларни бир-биридан ажратиб турувчи — фосила сифатида жойлаштирилган, деганлар. „Бисмиллоҳ“ ояти фақат бир жойда — Намл сурасининг 30-оятида келган, деб таъкидлайдилар.

Абу Ҳанифа (Имом Аъзам) ҳам шу фикрда бўлганлар. Шунинг учун ҳанафий мазҳабига мансуб хаттот ва ноширлар томонидан кўчирилган ва чоп этилган Қуръон нусхаларида, хусусан, Туркия ва Покистонда нашр этилган нусхаларда „Фотиҳа“ сурасининг бошида келган „Бисмиллоҳ“га рақам қўйилмайди. Араб дунёсида чиқадиган Қуръонларда эса унга биринчи рақам, „Фотиҳа“ сурасининг биринчи оятига эса 2 рақамини қўядилар.

Фотиҳа сурасининг номлари

  • Фотиҳатул китоб — Қуръонни очувчи.
  • Уммул Қуръон — Қуръоннинг онаси.
  • Сабъул Масоний — етти такрорланувчи оят ёки етти оятдан иборат икки марта нозил қилинган сура.
  • Суратул солат — Намоз сураси.
  • Суратул ҳамд — ҳамд сураси.
  • Ал-Қуръонул азийм — Улуғ Қуръон
  • Шифо
  • Руқя — дам олиш
  • Асос — Асл манба
  • Канз — хазина

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  6. ↑ Қуръондан кўрилган.
  7. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  8. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  9. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  10. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.

Ҳаволалар

Кейингиси: Бақара сураси 1-сура — арабча матни Олдингиси: ўзи биринчи сура