Фотима (арабча: فاطمة‎‎ — фатиматун, фатимах[1], фатимун (فَطِيمٌ‎‎ — кўкракдан ажратилган (болалар ҳақиқа))[2] маънони англатади. Бу исм исломга эътиқод қилувчи кўплаб халқлар орасида кенг тарқалган аёллар исми.

Фотима (исм)
Жинс аёл
Боғлиқ мақолалар:
Vikilugʻat logotipi
Викилуғатда ушбу сўзга оид батафсил маълумот берувчи саҳифа мавжуд:
    фотима (исм)

Тарихи

Исмнинг мусулмон халқлари орасида машҳурлиги Муҳаммад (саллолоҳу алайҳи вассалам) ва Хадичанинг кенжа қизи - Фотимани шу ном билан аташган. Фотима исмнининг янада улуғланиши шу каби тарихий манбааларга бориб тақалади. Фотима бинт Муҳаммад (саллолоҳу алайҳи вассалам) мусулмон оламида машҳур аёллардан бири ҳисобланади унга Фотима Заҳро (нур таратувчи) дея таъриф беришган. Одатда оилада эгизак қиз фарзандлар дунёга келганда — катта қизга Фотима, кичигига Зуҳра деб ном қўйиш бугунги кунгача урфда бўлган.

Фотиманинг шакллари

Фотима исмига одатда қуйигача қўшимчалар қўшиб айтиш уни янада чиройли ва эркалаб чақириш мумкин:

  • Фотимабиби;
  • Фотимабону;
  • Фотимаой;
  • Фотимахон.

Ўхшашликлар

Фотима исмни ғайриараб халқлар орасида фонетик қонуниятлар таъсирида ўзгариб, мустақил номлар сифатида пайдо бўлган ва турли кўринишларга эга:

Фотима исмли машҳурлар

  • Фотима Заҳро (605 ёки 615 - 632 ёки 633) - Муҳаммад пайғамбарнинг тўртинчи қизи, Алининг хотини, Ҳасан ва Ҳусайннинг онаси.
  • Фотима ал-Маосума (790-816) - ўн икки шиаларнинг эттинчи беғубор имоми Мусо ибн Жафар ал-Козимнинг қизи.
  • Мадридлик Фотима (Х-аср - ХИ-аср) - мусулмон астрономи.
  • Фотима ал-Шариф (1911-2009) - Ливия қироли Идрис И нинг рафиқаси, Ливия қироличаси.
  • Фотима-Султон (вафоти 1681-йил) — Қосимовнинг охирги ҳукмдори, бикем.
  • Фотима Резаметова (27-июл 1970-йилда туғилган) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
  • Фотима Холтоева Тошкент Тиббиёт академияси умумий амалиёт шифокори


Манбалар

  1. ↑ Арабско-русский словарь
  2. ↑ Исмлар.cом, Исмлар маъноси, Фотима

Ҳаволалар

  1. Заслуженная артистка РУз, ведущий мастер сцены (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-01 санасида архивланган)
  2. Холтаева Фотима Файзиевна, врач