Fotima Boruxova
Фотима Борухова (1916-йил 9-ноябр, СССР Ўзбекистон ССР Андижон — 2009-йил август, Исроил) — опера хонандаси (мецсо-сопрано), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1942), СССР халқ артисти (1950). Фотима Борухова биринчи ўзбек операси ҳисобланмиш Мухтор Ашрафий ва Сергей Василенконинг „Бўрон“ операсида Зебунисо роли[1] ва катта ашула жанридаги бир қанча қўшиқлари билан машҳур[2].
| Фотима Борухова | |
|---|---|
| Таваллуди |
9-ноябр 1916-йил |
| Вафоти |
2009-йил август (92 ёш) Исроил |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Таълими | П. И. Чайковский номидаги Москва давлат консерваторияси қошидаги Ўзбек опера студияси |
| Касби | опера ва катта ашула хонандаси |
| Унвони |
|
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Ёшлик йиллари
Фотима Борухова 1916-йилнинг 9-ноябрида Андижон вилоятида яҳудий оиласида таваллуд топган.
Борухова илк бор саҳнага (Андижонда) 12 ёшида чиқади[3]. 1930-йилдан бошлаб Андижон мусиқали драма театрида фаолият кўрсата бошлайди. 1935-йилдан Алишер Навоий номидаги Тошкент опера ва балет театрининг солисти ҳисобланади[4].
Фотима Борухова П. И. Чайковский номидаги Москва давлат консерваторияси қошидаги Ўзбек опера студиясида таҳсил олади (1940—1942)[5]. Ўзбек давлат мусиқали театри (1935—39), Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри (1937—1957), Ўзбек давлат филармонияси (1957—79) яккахон хонандаси, кучли ва баланд овоз соҳибаси бўлган. Ўзбек мусиқавий мероси ва композиторлар асарларини бадиий жиҳатдан таъсирчан даражада ижро этган.
Карераси
Фотима Борухова 1937-йилда Москвада бўлиб ўтган Ўзбекистон санъатининг биринчи декадасида иштирок этади[6]. 1939-йилда биринчи ўзбек операси М. Ашрафий ва С. Василенколарнинг „Буран“ премерасида Зебунисо партиясини ижро этади[7]. Борухованинг қайғуга тўла бу қўшиғи режиссёрнинг операдан кўзлаган мақсади, ҳақиқий кўнгил кечинмаларини яқол очиб беради[8].
Борухова ижод фаолияти давомида турли операларда Оқжунус (Евгений Брусиловский, „Эр Тарғин“), Зебуннисо (С. Василенко, М. Ашрафий, „Бўрон“), Лайли (Р. Глиэр, Т. Содиқов, „Лайли ва Мажнун“), Полина (П. Чайковский, „Пиковая дама“), Фолбин (А. Спендиаров, „Олмос“) ролларини ижро этган. Унинг ижодий репертуаридан „Меҳнат аҳли“ (Ҳалима Носирова билан биргаликда), „Каналим“, „Чаман ичра“, „Ёлғиз“ каби халқ қўшиқлари ҳам ўрин олган.
Борухова катта ашула жанрида куйловчи саноқли ўзбек аёл хонандаларидан бири ҳисобланади[9]. Катта ашула жанри Фарғона водийсига хос бўлган ўзбек анъанавий халқ-маросимлари куйланадиган ашула йўли ҳисобланади[10].
1941-йилда немис қўшинлари Москвага яқинлашганда, Борухова Москва қўшинларининг энг олдинги консерт бригадаси таркибида бўлиб, жангга кетаётган аскарлар ва Москва яқинидаги касалхоналарга ётқизилган ярадорлар олдида бир неча бор нутқ сўзлайди[11].
Фотима Борухова 1979-йилда опера ва балет театрида ўзининг ижодий фаолиятини якунлайди, аммо ижоддан кейин ҳам жамоат ишларида фаоллик кўрсатади. Бухоро яҳудийлар жамияти томонидан ташкил этилган дўстлик учрашувларида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади[12]. 1992-йилда эса Борухова Исроилга кўчиб кетади.
Вафоти
Фотима Борухова 2009-йилда Исроилда вафот этган[13].
Мукофотлари
Фотима Борухова икки карра Қизил Байроқ ордени билан, шунингдек, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1942) ва СССР халқ артисти (1950) унвонлари билан тақдирланган[14].
Манбалар
- ↑ „Сара Cамандарова была жемчужиной оперной сцены Ташкента - Култура.уз“. www.култура.уз. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.
- ↑ „Катта Ашула“. www.унесcо-ичcап.орг. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ „ПОД АПЛОДИСМЕНТЫ ВОЖДЯ | Русский Базар | Руссиан Базаар Неwспапер ин Неw Ёрк (Брооклйн, Қуээнс, Статен Исланд, Манҳаттан, Бронх) анд Неw Жерсей“. руссиан-базаар.cом. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.
- ↑ „БОРУХОВА Фатима“. история-театра.ру. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.

- ↑ Степанов, Л. (1940). "Узбекская опера "Буран"". Музыкальная Академия 2: 63–73. ҳттпс://мус.аcадемй/стораге/магазине/артиcлес/пдфс/cомпрессед/0СИЛДмн3ИқлаИWрЖхооуҲК6ҲЕЛДЙйВ9РХйДйОйХ6.пдф.
- ↑ „Катта ашула - Интангибле Cултурал Ҳеритаге оф Узбекистан“. ич.уз. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.
- ↑ „Катта Ашула“. www.унесcо-ичcап.орг. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ „ПОД АПЛОДИСМЕНТЫ ВОЖДЯ | Русский Базар | Руссиан Базаар Неwспапер ин Неw Ёрк (Брооклйн, Қуээнс, Статен Исланд, Манҳаттан, Бронх) анд Неw Жерсей“. руссиан-базаар.cом. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.
- ↑ „ПОД АПЛОДИСМЕНТЫ ВОЖДЯ | Русский Базар | Руссиан Базаар Неwспапер ин Неw Ёрк (Брооклйн, Қуээнс, Статен Исланд, Манҳаттан, Бронх) анд Неw Жерсей“. руссиан-базаар.cом. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Бухарские евреи в оперном искусстве“. букҳарианжеwишcонгресс.орг. 2020-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |