Fotima Hamid Gerashi
Фотима Абдулмажид Ҳамид Гераши (1987 ёки 1988-йилда туғилган) – баҳрайнлик сузувчи. Олимпиада ўйинларида Баҳрайн номидан иштирок этган илк аёл спортчи[1].
Спортчи Сиднейда бўлиб ўтган 2000-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида аёллар ўртасида 50 метрга эркин услубда сузиш баҳсларида мамлакати шарафини ҳимоя қилган. 12 ёшида Гераши Олимпиада ўйинларида барча турлар ва барча миллатлар ичида энг ёш спортчи сифатида иштирок этган[2][3]. У белгиланган масофани 51,15 сонияда босиб ўтган[4]. Вақт кўрсаткичи бўйича экваториал гвинеялик спортчи Паула Барила Болопадан 12 сониядан кўпроқ олдинда бўлса-да, старт блокларида тебраниб кетган. Шу боис сувга 1-бўлиб сакрамаган бўлса ҳам унинг иштироки нотўгри старт дея баҳоланиб, мусобақадан четлаштирилган[2].
Тҳе Тимес нашри унинг „олимпия руҳи“ ҳамда „мардонавор, техник жиҳатдан пухта ўтказилган пойгаси“ни эътироф этган[2]. Тҳе Гуардиан газетаси ҳам худди шундай тарзда унинг иштирокини „Олимпия ўйинларининг ҳақиқий руҳига мос“ дея баҳолаган[5]. Тҳе Даилй Телеграпҳ нашри спортчини „иштирокчиларнинг кийимларини ечиши диний ва маданий жиҳатдан муаммолар туғдирадиган спорт турида араб мусулмон аёллари учун кашшоф“ деб таъриф берган[6]. Унинг иштироки Баҳрайн ҳукуматининг спортда тенгликни тарғиб қилиш йўлидаги расмий саъй-ҳаракатларининг бир қисми сифатида қайд этилган[6]. Гераши югурувчи Мариам Муҳаммад Ҳади ал Ҳилли билан бирга Баҳрайн номидан Олимпия ўйинларида қатнашган илк аёл спортчилардан бири эди[3], бунгача 1984-йилда 2 нафар аёл Паралимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича Баҳрайн шарафини ҳимоя қилган эди[7].
Фотима Гераши Сидней Олимпиадаси вақтида энг ёш иштирокчи бўлган[манба керак].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Фирст фемале cомпетиторс ат тҳе Олймпиcс бй cоунтрй“. Олймпедиа. Қаралди: 2020-йил 8-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Трио оф трй-ҳардс сплаш тҳеир wай инто оур ҳеарц“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2001-01-11 санасида архивланган), Тҳе Тимес, Септембер 22, 2000
- ↑ 3,0 3,1 „Араб wомен маке бреактҳроугҳ ат Гамес“, CНН, Септембер 23, 2000
- ↑ „Сwимминг: Нехт то Паула Эриc тҳе Ээл ис элеcтриc“[сайт ишламайди], Мартин Жоҳнсон, Тҳе Телеграпҳ, Новембер 7, 2000
- ↑ „Дебут гирл фаллс фоул оф гулф ин интернатионал стандардс“, Тҳе Гуардиан, Септембер 23, 2000
- ↑ 6,0 6,1 „Чилдрен оф тҳе поол фаст-траcкед инто тҳе биг тиме“[сайт ишламайди], Тҳе Телеграпҳ, Жулй 11, 2000
- ↑ Баҳраин ат тҳе Паралймпиcс, Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ