Fotima Kuinova
Панира Ибрагимова (1926-йил 28-декабр Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР – 2021-йил 28-декабр, Квинс, Ню-Ёрк, АҚСҲ) , саҳнада Фотима Куинова номи билан машҳур (тожикча: Фотима Куэнова, форсча فاطمه کوینوا) – бухоролик яҳудий хонандаси, Шашмақом жанрида ижод қилади[1].
Фотима Куинова | |
|---|---|
|
Фотима Куинова (2009) | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
2-август 1942-йил |
| Вафоти |
6-июл 2002-йил (59 ёшда) Қуээнс, Ню-Ёрк, АҚСҲ |
| Жанрлар | Шашмақом |
| Фуқаролиги |
|
Фотима Куинова „Совет Иттифоқида хизмат кўрсатган артист“ унвони билан тақдирланган[2][3].
Ҳаёти
Фотима Куинова 1926-йил 28-декабрда Ўзбекистон ССРнинг Самарқанд шаҳрида туғилган[4][5].
У ўн уч ёшида етти акаси ва икки синглиси билан Тожикистон ССРнинг Сталинобод шаҳрига кўчиб ўтди, чунки отаси тижорат ишлари учун Совет ҳукумати томонидан қамоққа ташланган ва ўлдирилган эди.
Унинг оиласи бухоролик яҳудийлардан эди ва уларнинг фамилияси асли „Коэн“ бўлган. Лекин у фамилясини Сталин даврида яҳудийларни таъқиб қилмаслик учун „Куинова“ деб ўзгартирган.
Болалигида у машҳур Мулложонлар оиласини билар, Шоиста Мулложонова билан дўст бўлган[6]. Куинова Ўрта Осиёда Сталинча совет тузуми даврида ўсган ва рус тилини билган, аммо форс тилининг лаҳжаси бўлган бухорий тилини ҳам ўрганган.
Унинг отаси она шаҳридаги синагоганинг кантори бўлиб, қизига мусиқани ўргатган.
Ижоди
Куинова ёшлигида турли фестивалларда қўшиқ айтишни бошлади. У шунингдек, эътиқоди ва этник келиб чиқишидан бехабар бўлган Иосиф Сталин учун ҳам қўшиқлар куйлаган. Куинова Улуғ Ватан уруши даврида аскарлар учун турли чиқишлар қилганидан кейин машҳур бўлди.
1948-йилда у „Совет Иттифоқида хизмат кўрсатган артист“ унвони билан тақдирланган. Шундан сўнг у Шошмақом жанрида мусиқани ўрганишни бошлади ва уни бутун Совет Иттифоқи ва Марказий Осиёда куйлади. Куинова азалий дўсти Шоиста Мулложонова билан бирга Тожикистон давлат филармониясининг солисти бўлган. Иккаласи республикада кенг эътирофга сазовор бўлди ва Совет Иттифоқининг етакчи анъанавий ижрочиларидан бўлган. Куинова ҳам, Мулложонова ҳам Тожикистон ССР, Ўрта Осиё ва СССР бўйлаб телевидение ва радио орқали чиқиш қилган. Улар „Рубоистока“ тожик ансамблининг солистлари бўлиб Киев, Ленинград ва Москва каби ҳудудларда гастрол консертлари ўказишган[7][8].
АҚШга кўчиб ўтиш
Фотима 1980-йилда (Қуээнсга (Ню Ёрк, АҚСҲ) кўчиб келди ва Рего боғига яқин уйлардан бирига жойлашди. У ерда Бухоро яҳудийларининг Шашмақом мусиқа ансамблига асос солган ва бош вокалисти бўлган[9][10].
1992-йилда Куинова Миллий Санъат жамғармаси томонидан Миллий мерос стипендияси билан тақдирланди.
Куинова бухоролик яҳудий мусиқа жамоатчилиги билан ишлаган ва Ню-Ёркдаги кўплаб маданий ва фолклор тадбирларида иштирок этган[11][12].
Вафоти
Фотима 2021-йил 28-декабрда 95 ёшда вафот этган[13].
Манбалар
- ↑ „Фатима Куинова - Биограпҳй — ЖеwАге“ (ру). www.жеwаге.орг. 2022-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
- ↑ Орлеcк, Аннелисе. Тҳе Совиэт Жеwиш Америcанс. Wестпорт, CТ: Греэнwоод Пресс, 1999 — 196-бет. ИСБН 9780313300745. Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (25-август 2022-йил)
- ↑ „Куинова Фатима“. реcордс.су. 2022-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
- ↑ Чан.. „2 Эмигрес Wин Гранц“. Даилй Неwс (1992-йил 10-май). 2022-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-январ.
- ↑ „Панир Ибрагимова“. У.С., Публиc Реcордс Индех, 1950–1993, Волуме 2. Қаралди: 2022-йил 4-январ.
- ↑ „Фатима Куинова Энсембле Шашмақам Тажик Сонгс Шашмаком Таджикская“ (ру-РУ). 2022-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
- ↑ Парелес.. „Мусиc Фром А Cроссроадс Оф Cултурес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1988-йил 1-январ). Қаралди: 2017-йил 28-ноябр.
- ↑ „Фатима Куинова: Букҳаран Жеwиш Сингер“. www.арц.гов. Натионал Эндоwмент фор тҳе Арц (14-ноябр). 2022-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-декабр.
- ↑ „Шашмақам“. www.фолкwайс.си.эду. Смитҳсониан Фолкwайс Реcордингс. 2012-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-ноябр.
- ↑ Видео ЁуТубеда
- ↑ „НЕА Натионал Ҳеритаге Феллоwшипс 1992“. www.арц.гов. Натионал Эндоwмент фор тҳе Арц. 2020-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-декабр.
- ↑ Видео ЁуТубеда
- ↑ „Фатима Куинова“. Форевер Миссед. 2022-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-январ.