Fotima Mernissiy
Фотима Мерниссий (арабча: فاطمة مرنيسي; 27-сентабр 1940 — 30-ноябр 2015) марокашлик феминист ёзувчи ва социолог эди.
| Фатема Мернисси | |
|---|---|
| فاطمة مرنيسي | |
|
| |
| Таваллуди |
27-сентябр 1940-йил |
| Вафоти |
30-ноябр 2015-йил (75 ёшда) Работ, Марокаш |
| Касби | социолог |
| Йўналиши | Феминист |
| Мукофотлари | Принcе оф Астуриас Аwард |
| Веб-сайти | фатемамернисси.cом |
Ҳаёти
Фотима Мерниссий 1940-йил 27-сентабрда Марокаш Фос шаҳрида туғилган. У бадавлат бувиси яшаган ҳарамда турли аёл қариндошлари ва хизматчилар билан бирга ўсган[1]. У бошланғич таълимни миллий озодлик ҳаракати томонидан ташкил этилган мактабда, ўрта таълимни эса Франсуз протекторати томонидан молиялаштирилган фақат қизлар учун мўлжалланган мактабда олган[2]. 1957-йилда у Париждаги Сорбоннада сиёсацҳунослик бўйича таҳсил олади[манба керак], кейинчалик АҚШдаги Брандеис университетида ўқишни давом эттириб, 1974-йилда докторлик даражасини қўлга киритган[3].
У Работдаги Муҳаммад В университетига қайтиб келиб, 1974–1981-йилларда Адабиёт факултетида методология, оила социологияси ва психосоциология каби фанлардан дарс берди. Шунингдек, у шу университет таркибидаги Илмий тадқиқотлар университет институтида илмий ходим сифатида ишлади[4].
Фотима Мерниссийнинг Парда ортида: мусулмон жамиятида эркак ва аёл динамикаси асари унинг ПҳД тезиси учун ёзилган бўлиб, кейинчалик мусулмон аёлларининг исломий эътиқод билан боғлиқ равишда кучини эътироф этувчи китоб сифатида нашр этилган[5]. Фотима Мерниссий айниқса Марокаш ва бошқа мусулмон мамлакатларидаги гендер ва жинсий идентификациялар ҳақида социополитик ёндашувлари билан танилган. У таниқли маърузачи, олим, ўқитувчи, ёзувчи ва социолог бўлгани учун нуфузли феминист шахс сифатида қаралади[6].
Фотима Мерниссий 2015-йил 30-ноябрда Работда вафот этган[7].
Нашрлари ва уларнинг таъсири
Фотима Мерниссийнинг биринчи монографияси — Беёнд тҳе Веил 1975-йилда нашр этилган[8]. Қайта ишланган нашри 1985-йилда Буюк Британияда ва 1987-йилда АҚШда чоп этилган. Беёнд тҳе Веил антропология ва социология соҳаларида, хусусан Араб дунёсидаги, Ўрта Ер денгизи минтақасидаги ёки умуман олганда мусулмон жамиятларидаги аёллар ҳақида классик асарга айланган.
Исломий феминист сифатида Фотима Мерниссий асосан ислом ва унда аёлларнинг роли билан шуғулланган, ислом тафаккурининг ривожланиши ва унинг замонавий намоён бўлиш шаклларини таҳлил қилган. Муҳаммадга ворислик табиати юзасидан батафсил тадқиқот орқали у айрим ҳадисларнинг (унга нисбат берилган сўзлар ва ривоятларнинг) ҳақиқийлигига шубҳа остида қараган ва шу сабабли у исломда кўрадиган, бироқ албатта Қур’онда эмас, деб ҳисоблайдиган аёлларнинг бўйсундирилишига шубҳа билдирган[6].
1984-йилда у Бутунжаҳон опа-сингиллик: Халқаро аёллар ҳаракати антологияси тўпламига, муҳаррири Робин Морган бўлган, „Савдогарнинг қизи ва султоннинг ўғли“ номли матнини киритди[9][10]. Унинг исломий феминист сифатида энг машҳур китоби Парда ва эркаклар элитаси: Исломда аёллар ҳуқуқларининг феминист талқини — Муҳаммаднинг хотинларининг ролига бағишланган ярим тарихий тадқиқотдир. Китоб дастлаб 1987-йилда франсуз тилида нашр этилган ва 1991-йилда инглиз тилига таржима қилинган. Кейинчалик бу китоб Марокаш, Эрон ва Форс кўрфази араб давлатларида тақиқланган[11].
Манбалар
- ↑ Деви, Гаятри „Фатима Мернисси обитуарй“ (эн). тҳе Гуардиан (2015-йил 18-декабр). Қаралди: 2021-йил 30-август.
- ↑ Мернисси, Фатима. Беёнд тҳе веил: мале-фемале дйнамиcс ин модерн Муслим соcиэтй. Индиана Университй Пресс, 1987 — 6-бет.
- ↑ Брандеис Департмент оф Соcиологй. „Феатуред Алумни“. брандеис.эду. Қаралди: 2014-йил 3-март.
- ↑ „Муслим Wомен: Паст анд Пресент“. Фатема Мернисси. WИСЕ. 2014-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-март.
- ↑ „Беёнд тҳе Веил Мале-Фемале Дйнамиcс ин а Муслим Соcиэтй“. сақибоокс.cом. Қаралди: 2019-йил 6-декабр.
- ↑ 6,0 6,1 Охфорд Исламиc Студиэс. „Мернисси, Фатима“. охфордисламиcстудиэс.cом. 2008-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-март.
- ↑ Фох, Маргалит. „Фатема Мернисси, а Фоундер оф Исламиc Феминисм, Диэс ат 75“. Неw Ёрк Тимес (2015-йил 9-декабр).
- ↑ Кҳалеэли, Ҳома „Фатема Мернисси“. Тҳе Гуардиан (2011-йил 8-март). Қаралди: 2014-йил 3-март.
- ↑ „Табле оф Cонтенц: Систерҳоод ис глобал“. Cаталог.всc.эду. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-октябр.
- ↑ Валентине М. Могҳадам. Модернизинг Wомен: Гендер анд Соcиал Чанге ин тҳе Миддле Эаст. Лйнне Риэннер Публишерс, 2003 — 76–-бет. ИСБН 978-1-58826-171-7.
- ↑ Эвита Сарасwати, Рақуэл „Фатима Мернисси: гоинг беёнд тҳе веил то фигҳт мисогйнист интерпретатионс оф Ислам“ (эн-УС). Ақуила Стйле (2014-йил 16-октябр). 2016-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-июн.
Адабиётлар
- Франcесcо Алфонсо анд Фатима Мернисси (2006). Тҳе Неw Араб Масс Медиа: Веҳиcлес оф Демоcраcй? Интервиэw wитҳ Фатима Мернисси. Иституто пер л’Ориэнте C. А. Наллино.
- Cарине Боургет, Cомплиcитй wитҳ Ориэнталисм ин Тҳирд-Wорлд Wоменъс Wритинг: Фатима Мернисси’с Фиcтиве Мемоирс, Ресеарч ин Африcан Литературес Вол. 44, Но. 3 (Фалл 2013), пп. 30–49, Индиана Университй
Ҳаволалар
- Фатема Мернисси’с wебсите
- Обитуарй он Мороccо Wорлд Неwс
- Чронологиcал Овервиэw оф боокс бй Фатема Мернисси
- Анноунcемент оф тҳе Астуриас Призе, 2003 (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-05-29 санасида архивланган)
- Интервиэw: Эл Паíс (Спаниш) 6-7-2008
- Интервиэw: Эл Паис (Спаниш) 31-10-1989
- Интервиэw: Энcуэнтрос Дигиталес Эл Мундо.эс (Спаниш) (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-11 санасида архивланган)
- Артиcлес ин Эл Паис абоут Фатима Мернисси (Спаниш)
- Ребел фор тҳе саке оф wомен
- Тҳе Пропҳет анд Фреэдом оф тҳе Индивидуал
- Политиcс анд тҳе Пропҳет, ревиэw оф Мернисси’с Ислам анд Демоcраcй, бй Мартин Крамер
- Фотима Мерниссий ат ИМДб