Fotima al-Qobbaj
Фотима ал-Қоббаж (арабча: فاطمة القباج) Ал-Қаравиййин университетига қатнашган илк аёл талабалардан бири бўлган. Кейинчалик у Марокаш Олий Диний Илмлар Кенгашининг ягона аёл аъзосига айланган[1].
| Фотима ал-Қоббаж | |
|---|---|
| Таваллуди | 1932-йил |
| Таълими | ал-Қаравиййин университети |
Таълими
Фотима ал-Қоббаж ўз таълимини қизлар учун мўлжалланган анъанавий марокашча исломий мактаб — Дар ал-Фақиҳада бошлаган, у ерда у Қур’онни ўрганган[2]. Кейин у бошланғич таълими учун Мадрасат ан-Нажоҳга ўтказилган. Ўқишини тугатгач, Фотима ал-Қоббаж ва унинг оиласи аёллар учун олий таълим олиш имкониятлари чекланганини англаб етди. Аёлларнинг Ал-Қаравиййин университетига қабул қилиниши масаласида бир неча бор муҳокама ва баҳслар олиб борилгач, Фотима ал-Қоббаж яна тўққиз нафар аёл талаба билан бирга университетга қабул қилинди. Фотима ал-Қоббаж у ерда 10 йил таҳсил олган ва 1950-йилларнинг ўрталарида уни битирган[1].
Кейинчалик у подшоҳ ва унинг оиласига шариат бўйича таълим бера бошлади. Унинг таъкидлашича, аёллар кўпинча саводсиз ва камбағал қатлам вакиллари билан давлат тайинлаган имомларга қараганда яхшироқ мулоқот ўрнатишга қодир эди[3].
Унинг тажрибаси „марокашлик аёлларнинг диний ҳокимиятга тарихий кириш имконияти ва ислом илми эркаклар устун бўлган соҳасидаги ҳаракатчанлиги ҳақидаги тасаввурларга қарши чиқади“, деб баҳоланган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Аҳмед, Сумайя (2016). "Леарнед Wомен: Тҳреэ Генератионс оф Фемале Исламиc Счоларшип ин Мороccо". Тҳе Жоурнал оф Нортҳ Африcан Студиэс 21 (3): 470–484. дои:10.1080/13629387.2016.1158110.
- ↑ Белҳачми, Закиа. Wомен, Эдуcатион, анд Сcиэнcе Wитҳин тҳе Араб-Исламиc Соcио-Cултурал Ҳисторй. Брилл, 2008 — 6-бет. ИСБН 9789087905798.
- ↑ Меҳди Парвизи Аминеҳ. ТҳеГреатер Миддле Эаст ин Глобал Политиcс: Соcиал Сcиэнcе Перспеcтивес он тҳе Чангинг Геограпҳй оф тҳе Wорлд Политиcс. Леиден: Брилл, 2007 — 266-бет. ИСБН 978-90-04-15859-7.