Fotima alayh xonim
Фотима алайҳ хоним — Туркиялик машҳур Жавдат пошонинг қизи. Ҳижжрий 1279, милодий 1862-йили Истанбул да туғилган.
Фотима етук илми ва одоби билан машҳур бўлгани сабаб Туркия га саёҳатга келган франсуз аёллари уни зиёрат қилишга келар эканлар.
Машҳур файласуф , муҳаррир Адҳам Мидҳат бу аёл ҳақида икки юз бетлик китоб ёзиб, нашр эттирган.
Мақоласидан парча
„Ислом аёллари“ номли асарда Фотима хонимнинг бир мақоласи ҳам чоп этилган, ундан парча: Форс ва Женева да Шарқ аёллари ва Ғарб аёллари номли асар чоп этилди. Асар муаллифи Эмил Жулер. Бу зот Туркияда 7 йил яшаб турк аёллари ҳаётини ўргангани, улар ҳақида ҳақиқатни ёзганини таъкидлайди. У ҳақиқатни ёзганида эди эътироф этардик. Аммо бу жаноб нотўғри нарсаларни ёзгани сабаб биз сукут сақлаб турмаймиз. У ёзади: „Турк аёллари ўқиш ёзишни билмайди. Скамейкаларда сақич чайнаб, умр ўтказади. Эрларидан очкўз бўридек еб-ичишга, кийим-кечакка пул талаб қилади. Улар учун мактаб йўқ“. Жулер агар Истанбулда 7 йил эмас, 7 соат турганида эди, қизларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб бошланғич, рушдий ва олий мактабларга кетишётганини кўрган бўларди. Яна турк аёлларининг газета чоп этишдаги фаолиятлари билан танишган бўлар эди. Бу ҳам етмагнидек, жаноб: „Турк аёлларининг илм-маърифатдан бебаҳра қолишларининг сабаби, Қур`он ман этилгани боисдир“, дейди. Ажабо, Жулер Қур`оннинг франсузча таржимасини ўқиган бўлса, қайси оятда бундай дейилганини айцин! У жаноб саводсиз турк аёллари ичидан ўзининг фикрларини рад этувчи аёл борлигини билса, қандай аҳволга тушаркин? "
Ўзлаштирган соҳалари
Фотима усули қироат, китобат, қавоиди туркия, қавоиди форсия каби илмларни ўзлаштиргач, араб ва франсуз тилларининг етук мутахассиси бўлиб етишган. У мантиқ , ҳандаса , ҳисоб, калом ва тавҳид фанларидан ҳабардор бўлганидек, мусиқада ҳам камолотга етган экан.
Таржима қилинган асарлари
Фотиманинг газета, журналларда чоп этилган мақолаллари, таржималари ва баъзи асарлари араб, инглиз ва франсуз тилларига таржжима қилиниб, бутун дунёга машҳур бўлган. Ўз замонасининг буюк ва биринчи мусулмон аёли шу бўлса керак.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Фаҳриддин о`г`ли, Ризоуддин. Машҳур хотунлар. Тошкент: Навро`з, 2019 — 303-бет-бет.