Fotima bint Saʼd
Фотима бинти Саъд ал-Амрий аз-Заҳроний (арабча: فاطمة بنت سعد العامري الزهراني) — Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг ота томондан катта бувиси[1][2].
| Фотима бинт Саъд | |
|---|---|
| Таваллуди | Милодий 370-йил |
| Вафоти | Милодий 450-йил |
| Турмуш ўртоғи |
Килаб ибн Мурра Рабиъа ибн Ҳарам |
| Болалари |
Зуҳра ибн Килаб (ўғли) Қусай ибн Килаб (ўғли) Дарраж ибн Рабиъа (ўғли) |
| Отаси | Са’д (Бану Амир) |
Биографияси
Фотима бинти Саъд Ҳижозда, хусусан, Ал Баҳада яшаган заҳронлик Бану Амир қабиласи вакили Саъднинг қизи бўлган[3][4][5]. Фотима дастлаб Килаб ибн Муррага турмушга чиққан ва улар икки нафар ўғил кўришган. Катта ўғли Зуҳра ибн Килаб Бану Зуҳра қабиласи авлоди, кенжа ўғли Қусай ибн Килаб Каъбанинг биринчи қурайшлик қўриқчиси бўлган. Эрининг вафотидан кейин Фотима Бану Азра қабиласи вакили Рабиъа ибн Ҳарамга турмушга чиққан, Рабиъа хотинини ўзи билан Шомга олиб кетган. У ерда уларнинг Даррож исмли ўғил дунёга келган.
Оила дарахти
- * Никоҳ тартиби баҳсли эканлигини билдиради.
- Эътибор беринг, тўғридан-тўғри насли қалин ёзувда берилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ибн Ҳишам. Тҳе Лифе оф тҳе Пропҳет Муҳаммад — 181-бет.
- ↑ السيرة النبوية لابن هشام ، ص 53
- ↑ Мақсоод, Руқаийяҳ Wарис. „Тҳе Пропҳет'с Фамилй Лине Но 2 - фром Қусайй то Аднан анд беёнд“. Руқаийяҳ Wарис Мақсоод Даwаҳ. 2011-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-август.
- ↑ Неар Эаст/Соутҳ Асиа Репорт. Фореигн Броадcаст Информатион Сервиcе. 1983. п. 17.
- ↑ Cуддиҳй, Катҳей (2001). „Ан А то З оф Плаcес анд Тҳингс Сауди“. Стаcей Интернатионал. ИСБН 9781900988407.