Фотимия (арабча: فاطمیة‎‎) – шиа мусулмонлари ислом пайғамбари Муҳаммаднинг қизи Фотиманинг шаҳидлиги учун мотам тутадиган кунлар[1][2]. Фотиманинг вафот этган бўлиши мумкин бўлган икки сана, яъни 13-Жумодилввалдан 3-Жумодиссонигача бўлган саналар Фотимия кунлари ҳисобланади. Фотимия даври жами олти кундан иборат бўлиб, Жумодилавал ойидан уч кун ва Жумодиссони ойидан уч кунни ўз ичига олади. Биринчи Фотимия 13–15-Жумодилаввал, иккинчи Фотимия эса 3–5-Жумодиссони кунларига тўғри келади[3][4]. Баъзи шиа мусулмонлари эса уч кун эмас, ўн кун давомида ҳам мотам тутадилар[5].

Фотимия
Fotimiya
Фотимия Теҳронда
Расмий номи فاطمیه
Нишонловчилар Шиа
Тури Муслим, Шиа
Аҳамияти Фотиманинг шаҳидлиги учун мотам
Сана Биринчи Фотимийя 13–14 Жумодулаввал

Иккинчи Фотимийя 3–5 Жумодиссони

Боғлиқлиги Фотиманинг уйига ҳужум

Мотам вақти

Фотимияни кунларини айнан қайси санада ўтказиш борасида аниқ конвенсия мавжуд бўлмаса-да, биринчи ўн кунлик (10–20-Жумодилаввал) ёки иккинчи ўн кунлик (1–10-Жумодиссони) сўнгги йилларда тобора кўпроқ нишонланиб келинаётган саналар ҳисобланади. Шиа мусулмонлари Муҳаррам ойининг биринчи ўн кунини жуда яхши кўрадилар, бу эса анъанага кўра Ҳусайн ибн Алининг шаҳидлиги билан боғлиқ ҳисобланади. Фотиманинг ислом пайғамбари Муҳаммаднинг қизи сифатида исломдаги муҳим ўрни, қисқа умр кечирганига қарамай, бошидан кечирган қийинчиликлари ва биринчи шиа имоми Алини ҳимоя қилиш учун ўз жонини фидо қилгани шиа мусулмонларининг унинг хотираси учун ҳалигача мотам тутиб келишларига сабаб бўлган[6][7].

Фотимия бошқа мамлакатларда

Фотимия кунларида Эрон ва Ироқдан ташқари бошқа мамлакатларда, жумладан, Ҳиндистон, Покистон[8], Австралия[9], Озарбайжон ва Тожикистонда ҳам мотам тутилади[10]. Германиядаги Гамбург Ислом маркази[11], Англия Ислом маркази, шунингдек, Швеция ва Европанинг бошқа бир қатор давлатларида ҳам ушбу кун муносабати билан қатор тадбирлар ташкил қилинади.

Санадаги фарқлар

Фотима қачон вафот этгани ҳақида аниқ маълумотларнинг мавжуд эмаслиги бир нечта омиллар билан боғлиқ:

  • Илк ислом даврида тарихий воқеалар ёзма равишда эмас, балки оғзаки тарзда сақлаб қолинган, бу эса маълумотларнинг аниқ ва тўлиқ ҳолда етиб келмаслигига сабаб бўлган.
  • Мусулмонлар урушлар ҳақидаги тарихий ёзувларни сақлаб қолишга камроқ эътибор қаратишган бўлиши мумкин[12][13].
  • Араб ёзувида дастлаб тиниш белгилари ва диакритик белгилар мавжуд бўлмаган[14] ва шунинг учун ҳам етмиш (арабча: سبعون‎‎) ва тўқсон (арабча: تسعون‎‎) рақамлари бир хилда ёзилган. Натижада воқеаларнинг айнан қайси санада содир бўлганлигини аниқлашда қийинчиликка дуч келган олимлар унинг ўн саккиз ёш-у ёш-у етмиш беш кунлигида вафот этган, деган хулосага келишган[15].
  • Тарихий маълумотлар қисман шахслар томонидан нотўғри равишда етказилган[16].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Фāṭимийяҳ ис ʿĀшūрāʾ“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-07-16 санасида архивланган) исламиcблессингс.cом Ретриэвед 10 Май 2018
  2. ↑ Тҳе бегиннинг анд энд дате оф Фатемие ин тҳис еар (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-07-12 санасида архивланган) намнак.cом Ретриэвед 10 Май 2018
  3. ↑ „در مورد ایام فاطمیه در ویکی تابناک بیشتر بخوانید“. www.табнак.ир. Қаралди: 2021-йил 21-декабр.
  4. ↑ „شروع و پایان ایام فاطمیه چه زمانی است؟“ (фа). ЙЖC (2020-йил 12-январ). Қаралди: 2021-йил 21-декабр.[сайт ишламайди]
  5. ↑ Табризи, Сире (Маннер) оф Мирза Жаввад Атбризи, П. 88-92
  6. ↑ Мазаҳери, Андишеҳай Нааб (пуре тҳоугҳц), П. 103
  7. ↑ Табризи, Сире (Маннер) оф Мирза Жаввад Атбризи, П. 88-92
  8. ↑ Тҳе дайс оф тҳе мартйрдом оф Ҳадҳрат Фатимаҳ ал-Заҳра (пеаcе бе упон ҳер) ин Пакистан ирна.ир Ретриэвед 10 Май 2018
  9. ↑ Тҳе моурнинг cеремонй оф тҳе сеcонд Фатимийя ин Аустралиа фа.абна24.cом Ретриэвед 10 Май 2018
  10. ↑ Тҳе мартйрдом оф Ҳазрат Фатимаҳ Заҳра (а.с.) тажик.ириб.ир Ретриэвед 10 Май 2018
  11. ↑ Фатимийяҳ дайс (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-05-27 санасида архивланган) www.шиа-неwс.cом Ретриэвед 10 Май 2018
  12. ↑ Тҳе реасон оф беинг дифференcес ин тҳе дате оф Ҳазрат Заҳраъс (а.с.) мартйрдом (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-15 санасида архивланган) кайҳан.ир Ретриэвед 26 Май 2018
  13. ↑ Фатимаҳ ал-Заҳра (а.с.) таснимнеwс.cом Ретриэвед 26 Май 2018
  14. ↑ „تاریخچه رسم الخط قرآن و سیر و تحول آن“ (фа). қуран.исcа.аc.ир. 2021-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-декабр.
  15. ↑ „چرا دو دهه ایام فاطمیه داریم؟“ (фа). ЙЖC (2017-йил 22-феврал). Қаралди: 2021-йил 21-декабр.[сайт ишламайди]
  16. ↑ Шаҳиди, Сейед жафар, Тҳе лифе оф Фатима-Заҳра (а.с.), Теҳран, Публишинг оффиcе оф Исламиc cултуре, П. 155