Фотма Эметуллоҳ Султон (усмонли туркча: امت الله فاطمه سلطان‎‎; тах.1679, Эдирне ёки Константинопол – 1700-йил 13-декабр, Константинопол) – Усмонийлар маликаси, Усмонийлар империяси султони Меҳмед ИВ ва Ҳасеки Эметуллоҳ Робиа Гулнуш Султоннинг қизи, султон Мустафо ИИ ва Аҳмад ИИИ нинг синглиси.

Фотма Эметуллоҳ Султон
Туғилиши тах. 1679
Эдирне саройи, Эдирне, Усмонийлар империяси ёки Топкапı саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 1700-йил 13-декабр
Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Турҳон Султон мақбараси, Янги масжид, Эминöнü, Константинопол
Турмуш ўртоғи
Черкас Иброҳим пошо
(турм. 1695; ваф. 1697)

Топал Юсуф пошо
(турм. 1697; ваф. 1700)
Фарзандлари Биринчи никоҳ
Рукие Хонимсултон
Иккинчи никоҳ
Сафия Хонимсултон
Сулола Усмонийлар
Отаси Меҳмед ИВ
Онаси Эметуллоҳ Робиа Гулнуш Султон
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Фотма Султон тахминан 1679-йилда Эдирне ёки Топкапı саройида туғилган. Отаси султон Меҳмед ИВ, онаси Ҳасеки Эметуллоҳ Робиа Гулнуш Султоннинг эди[1]. Унинг иккинчи исми Эметуллоҳ онасининг шарафига қўйилган. У Меҳмед ва Гулнуш Султоннинг тўртинчи ва охирги фарзанди бўлган.

Никоҳлари

Фотма Султоннинг акаси Мустафо ИИ уни 1695-йил сентябрда Тıрнакçı Черкас Иброҳим пошога турмушга берган. Султон пошони аввал Силистре ноиби унвонига тайинлаган, бироқ 1697-йил сентябрда уни қатл эттирган. Уларнинг Рукие Хонимсултон исмли бир қизи бор эди.

Кейинчалик Фотма Султон 1697-йилда Топал Юсуф пошога турмушга чиққан. Улар София Хонимсултон исмли бир қиз кўрган[2][3].

Фарзандлари

Биринчи никоҳидан Фотма Султоннинг бир қизи бўлган:

  • Рукие Хонимсултон (1696–1720) Сирке Усмон пошога турмушга чиққан. Рукиенинг вафотидан кейин Усмон пошо 1720-йил августда унинг амакиваччаси Эметуллоҳ Султонга уйланган.

Иккинчи никоҳидан Фотманинг яна бир қизи бўлган:

  • София Хонимсултон (1697/1700–1711)[4].

Вафоти

Фотма Султон 1700-йил 13-декабрда ўлат, сил касаллиги ёки бошқа манбаларга кўра, туғруқдан кейинги асоратлар сабаб вафот этган ва Турҳон Султон масжидида отасининг ёнида дафн этилган.

Манбалар

  1. ↑ Мажер, Ҳанс Георг. Тҳе Жоурнал оф Оттоман Студиэс ХИИ: Тҳе Ҳарем оф Мустафа ИИ (1695-1703), 1992 — 441-бет. 
  2. ↑ Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара, Öтüкен, 2011 — 110-бет. 
  3. ↑ Силаҳдар Финдиклили Меҳмед Агҳа. Нусретнâме: Таҳлил ве Метин (1106-1133/1695-1721), 2001 — 135, 458–9, 841-бет. 
  4. ↑ Аccординг то Неcдет Сакаоğлу, Сафие wас алсо а даугҳтер оф ҳер фирст марриаге. Иф тҳис wере труэ, анд итъс алсо труэ тҳат Фатма ҳад диэд ин чилдбиртҳ, ит wоулд меан тҳат Фатма ҳад ан ункноwн тҳирд чилд wитҳ ҳер сеcонд ҳусбанд, стиллборн ор дйинг шортлй афтер биртҳ.