Фото... (юнонча: пҳос, пҳотос — нур, ёруғлик) — ўзлашма қўшма сўзларнинг биринчи қисми: 1) ёруғлик таъсирига, умуман ёруғликка тааллуклиликни кўрсатади (мас, фотосинтез, фотокимё, фотоэлемент); 2) фотография, суратга алоқадорликни билдиради (мас, фотоавтомат, фотомонтаж).