Фотоаппарат, фотокамера, суратга олиш аппарати — суратга олинадиган обектлар оптик тасвирини фотоматериалларнинг ёруглик сезгир қатламига туширувчи оптикмеханик қурилма. Фотосуратга олишда обектнинг оптик тасвири оптик тизимлар ёрдамида фотоматериалнинг ёруғлик сезгир қатламига маълум вақт оралиғида проексияланади. Натижада ёруглик сезгир қатламда суратга олинган обектнинг яширин тасвири ҳосил бўлади; фотоматериалга кимёвийфотографик ишлов берилгандан сўнг суратга олинган обектнинг кўринадиган негатив ёки позитив тасвирига айланади. Фотоаппаратнинг ҳаваскорлик, профессионал ва махсус хиллари бор. Ҳаваскорлик ва профессионал фотоаппаратлардан кишиларни, пейзаж, спорт мусобакаларини суратга олишда, портретлар ясаш ва бошқа да фойдаланилади. Махсус фотоаппаратларда фототехника ишлари, аэрофотосъёмка, микросъёмка ва бошқа бажарилади. отоаппарат фотоматериалда ҳосил бўладиган тасвирлар ўлчами (кадрлар формати)га қараб митти (13х17 мм), ярим форматли (18х24 мм), кичик форматли (28х28 ва 24х36 мм), ўртача форматли (45х60 дан 60х90 мм гача) ва йирик форматли (90х120 мм ва ундан катта) хилларга бўлинади.

Замонавий фотоаппаратларнинг асосий узеллари: ёруглик ўтказмайдиган камера (унинг корпуси бикр, икки томонлама очиладиган, телескопик ёки буклама кўринишда бўлади), обект тасвирини фотоматериал (фотоплёнка ёки фотопластинка)га тушириб берадиган обектив, фотоплёнка ёки фотопластинканинг ёруғлик сезгир қатламига ёруғлик нурини ўтказишни таъминлайдиган затвор, равшанликка тўғрилаш механизми, видоискател (кўриниш қидиргич), фотоплёнкани қайта ўраш механизми, фотоплёнка кассетаси, затвор ва чақмоқлампа ишини синхронловчи синхроконтакт, экспозиция вақтини ярим автоматик аниклайдиган фотоэкспонометр, затворни ишга туширадиган автоматик тепки.

Милоддан аввалги 350 йилда юнон олими Аристотел кичик тешик (мас, дарча) дан қоронғи хонага тушаётган ёруғлик нурларидан хонанинг қарамақарши деворида ташкаридаги, дарча олдидаги нарсаларнинг ёруғлик тасвири ҳосил бўлиши мумкин, деган эди. 18 аср ўтгандан кейин Леонардо да Винчи бу ҳодисадан турли нарсаларнинг тасвирини қоғозга чизишда фойдаланган. 1611-йилда немис астрономи И. Кеплер икки линзадан иборат телескопик тизимни ясади. 1840-йилда австриялик олим И.Пецвал бир неча линзадан иборат оптик тизимни (обективни) ҳисоблаб чиқди ва уни немис оптиги П.Фоихтлендер ясади. ХИХ аср 30-йилларида франсиялик Жиро кассетаси катта бўлган ёғоч фотокамерани кўплаб ишлаб чиқарди. 1842-йилда Германияда металл корпусли фотоаппарат ишлаб чикарила бошланди. 1888-йилда америкалик ихтирочи Ж. Истмен дунёда биринчи марта роликка ўралган фотоплёнка ўрнатилган фотоаппарат яратди. 1924-йилда „Лейс“ фирмаси кичик форматли „Лейка“ фотоаппаратни, 1970-йилларда экспозицион параметрлари ярим автоматик ва автоматик ўрнатиладиган, обективи автоматик фокус ланадиган, фотозатвори электрон бошқариладиган, плёнкани тортиш механизми электр юритмали фотоаппаратлар яратилди. Ҳозир фототасвирларни бир зумда чиқариб берадиган, уяли телефон аппаратига „сингдирилган“ фотоаппаратлар мавжуд.

Чет элда фотоаппарат ишлаб чиқаришга ихтисослашган 50 дан ортиқ консерн, фирма ва заводлар мавжуд, жумладан: „Истмен кодак“, „Поляроид“ (АҚСҲ), „АлфаГеверт“ (ГерманияБелгия), „Ниппон когаку“, „Кенон“, „Минолта камера“, „Асахи оптикл“, „Конисировку фото“ (Япония), „Лейс“, „Роллей“, „Карл Браун“, „Минокс“, „Пентакон“ (Германия), „Хассел блад“ (Швеция), „Красногорск заводи“, „ЛОМО“ бирлашмаси (Россия), „Арсенал заводи“ (Украина) ва бошқа

Ҳаваскорлик фотоаппаратдан „Кенон“, „Никон“ (Япония), „Пентакон“ (Германия), „Кодак“ (АҚСҲ), „Зенит“, „ФЕД“, „Зоркий“ (Россия), „Киев“ (Украина), „Хасселблад“ (Швеция) кўплаб ишлатилади.

Қўлланиладиган фотоматериалга қараб, фотоаппаратлар плёнкали ва пластинкали бўлади.

Баъзида фотоаппаратдан кўз илғамас (фотоқатламда қайд қилинадиган) ултрабинафша ёки инфрақизил нурларни суратга туширишда фойдаланилади. Бундай ҳолларда кўзгули обектив ёки нурларга мое келувчи линза компонентлари, шаффоф материаллар: кварс, флюорит, литий фторидли (ултрабинафша нурлар учун); натрий хлорид, кремний, германийли (инфрақизил нурлар учун) обектив ишлатилади. Объект тасвирини бирор тор спектрал интервалда олиш ёки фотосъёмкада сурат бадиий яққол чиқиши учун обективда олиб қўйиладиган турли ёруглик филтрлари қўлланади. ХХ аср охири ва ХХИ аср бошларидан рақамли фотоаппарат қўлланила бошланди. ФОТОБИОЛОГИЙА (фото… ва биология) — ултрабинафша ва инфрақизил нурлар таъсирида организмларда содир бўладиган жараёнларни ўрганадиган фан; биологиянингбирбўлими. фотоаппаратга ХВИИИ—ХИХ асрларда асос солинган. Унинг пайдо бўлиши фотосинтезнинг кашф этилиши, рангли кўриш жараёнининг асослаб берилиши, ёруғлик иштирокида содир бўладиган табиий ҳодисалар (фотопериодизм, фототаксис ва бошқалар) нинг аниқланиши билан боғлиқ. Лекин фотоаппарат мустақил фан сифатида ХХ асрнинг 2ярмида нурланиш квант таълимотининг ишлаб чиқилиши, шунингдек, биокимё, биофизика ва физиологиянинг ривожланиши билан боғлиқ. Фотоаппаратнинг вазифаси ёруғлик квантлари энергиясининг кимёвий боглар ва биологик мембраналардаги электр потенсиал энергиясига айланишини хамда фотобиологик жараёнларда фотокимёвий ва қоронғилик ферментатив фазаларининг ўзаро боғланишини аниклаш, фоторецепторлар ва улар функсиясининг молекуляр асосларини ўрганиш ҳамда фотобиологик жараёнларнинг самарадорлиги сабабларини кўрсатиб беришдан иборат.

Фотоаппарат соҳасидаги тадқиқотлар қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлигини ошириш, қуёш нуридан фойдаланиш, фотобиологик ҳодисалар принсиплари асосида сунъий системалар яратиш, лазер нурларидан биология, фототерапия ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида амалий фойдаланишга оид.