Фотокамера.

Фотография — махсус оптик асбоб фотоаппарат ёки телефон қурилмасида ёрдамида мухрланадиган тасвир. Фотография тасвирий ифоданинг энг мукаммал ко'риниши бо'либ, уни дунёнинг исталган бурчагида таржимасиз тенг тушуниш мумкин. Ахборотнинг энг та'сирчан ко'риниши санбалган фотография о'зида бир қанча жанрларни қамраб олади. Бугунги кунда унинг портрет, репортаж, реклама, пейзаж ҳамда тижорий жанрлари кенг тарқалган,

Бир погонали диффузион фотографик жараён, яъни фотоаппаратнинг ўзида бир вақтда негатив ва позитив тасвирни жуда тез ҳосил қилиш усули ҳам яратилган. Фотография оққора (монохром) ва рангли, статик ва динамик (кинематография), ясси (оддий) ва ҳажмий (стереоскопик) турларга бўлинади. Ёруглик сезгир материаллардан фойдаланиб ҳажмий (фазовий) тасвирлар олишнинг алоҳида усули голография деб аталади. У ХВ асрда обектлар тасвирини проексиялаб, сўнгра қоғозга расмини чизишдан бошланган. Бу усулни Леонардо да Винчи қўллаган. Лекин фотография ёруғлик сезгир моддалар маълум бўла бошлагач пайдо бўлган. ХВИИИ асрда дастлабки ёруғлик сезгир модда сифатида кумуш тузи топилган ва тадқиқ қилинган. Буюк Британияда 1802-йилда Т. Уэжвуд АгНО3 қатламида тасвир олишга эришди, лекин уни мустаҳкамлаш усулини била олмади. Фотография ихтиро қилинган вақт 1839-йил деб ҳисобланади, чунки шу йили франсуз рассоми Л.Ж.М.Дагер (франсуз олими Ж.Н.Непс билан ҳамкорликда) Париж академиясига фотография усули ҳақида ахборот беради. Бунда ёруғлик сезгир қатлам сифатида кумуш иодитдан фойдаланилган. Кейинроқ обектив ихтиро килинди (муаллифи венгриялик оптик И.Пецвал, 1840), инглиз ихтирочиси фотография СкоттАрчер 1857-йилда ҳўл ёруғлик сезгир материал (коллоидли эмулсия) га асосланган фотожараённи ишлаб чиқди, 1871-йилда унинг ватандоши Р.Меддокс қуруқ ёруғлик сезгир материалдан фойдаланишни таклиф этди. ХХ асрда фотография асосий ахборот ва ҳужжатлаштириш воситаси бўлиб қолди.

Оптик сенсибиляция ҳодисаси кашф қилинганидан, плёнкали фотоматериаллар, кумуш бирикмалари бўлмаган фотоматериаллар, янги моделдаги фотоаппаратлар яратилганидан сўнг фотографияни қўлланиш соҳалари анча кенгайди. Ҳозир фототасвирларни бир зумда чиқариб берадиган фотоаппаратлар мавжуд. Фотография астрономия соҳасидаги тадқиқотларда (қаранг Астрофотография); астрофизикада (қаранг Астрофотометрия), биология, кимё, кинематография, телевидение, космонавтика, тиббиёт, физика, матбаа, матнли ва графикли асл нусхалардан фотографик усулда нусхалар кўпайтиришда, кундалик турмушда кенг қўлланади.

Этимологияси

Фотография атамаси юнонча φως — фос („ёруғлик“) ҳамда γραφίς — графис („чизув“) сўзларидан келиб чиққан. Фотография маҳсулоти фотосурат ёки фото дейилади.

Манбалар