Файл:Эхампле оф пҳотомонтаге басед он Делимара Поwер Статион 2009.жпг
фотони кенгайтирилган манипуляцияси

Фотомонтаж (қадимги юнонча: φῶς, бош келишикда қадимги юнонча: φωτός — ёруғлик ва франсузча: монтаге — кўтариш, ўрнатиш, йиғиш) турли фотографик қисмлардан ташкил топган тасвирни яратиш жараёнидир. Фотомонтаж плакатлар, рекламалар, карикатуралар ва ҳоказоларни тайёрлашда кенг қўлланади.

Фотомонтаж ёки коллаж уни шу ном билан ҳам аташади, фотография юзага келгандан сўнг ривожлана бошлади. Машҳур фотомонтаж намуналаридан бири Оскар Густав Рейландернинг 1857 йилда яратилган „Ҳаётнинг икки кўриниши“ деб номланган ишидир[1]. Бу санъатнинг илк намуналари йиллар мобайнида ва машаққатли меҳнат жараёнида яратилган. Бироқ технологиялар муттасил ривожланди ва ҳозирги кунда ҳам рақамли фотография ва кўплаб компютер фототаҳрир программалари туфайли коллаж тайёрлаш жараёни янада соддалашди.

Фотомонтаж тайёрлаш жараёнидаги энг қийини рангларни ва ёрқинликни танлаш, алоҳида қисмларни масштабини аниқлаш ва уларни тасвирда текислашдир. Умуман ахамиятга эга бўлмаган қарама-қаршилик ҳам кузатувчи нигоҳига тезда ташланиши ва фотомонтажни билдириб қўйиши мумкин. Фотомонтажни нафақат профиссионаллар балки оддий одамлар ҳам қўллашлари мумкин. Унинг ёрдамида яқинларга совға қилиш мумкин бўлган оргинал суратлар яраца бўлади. Бунинг учун асосийси фантазияни ишга солиш керак ва унинг парвози ҳар бир киши бундай кучли асбобни ўз сохасида қўллаш имконини беради.

Файл:Иcеберг.жпг
Фотомонтаж — айсбергнинг сув остидаги ко'риниши


Муқобил фотомонтаж

Фотомонтажнинг муқобил усулида фотографиядан тасвирнинг керакли керакли қисми қирқиб олинади, уларга керакли масштабгача катталаштириш ё'ли билан тортилади, вароққа ёпиштириб чиқилади, фоторетушланади, со'нгра қайта суратга олинади. Бошқа вариантда эса печатлаш мобайнида бир неча негативларни бирлаштирилади. (ингл.)

Компютер фотомонтажи

Компютер техникаларининг ривожланиши билан фотомонтаж учун ко'плаб та'минот дастурлари пайдо бо'лди. Улар ичида ко'проқ тарқалган фотомантаж дастури — Адобе Пҳотошоп, Cорел Пҳото-Паинт, ГИМП лардир.


Рақамли фотография суратга олинган материални сканерлашсиз рақамли фотомонтаж қилиш имконини беради.


Муаллифлар

Манбалар

  1. ↑ „Фотография тарихи / Оскар Густав Рейландер“. 2012-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл.