Fototranzistor
Фототранзистор (фото... ва транзистор) — ёруғликни сезувчи ва бунда содир бўладиган электр ток кучини кучайтирувчи ярим ўтказгичли асбоб. Фототранзистор германий ёки кремнийли монокристалл яримўтказгичли пластинадан иборат; унда транзисторпикнта ўхшаш 3 соҳа — эмиттер, коллектор ва база бор. Фототранзистор базасида чиқарилган учлиги бўлмаслиги билан транзистордан фарқ қилади.
Фототранзистор ташқи занжирга биполяр (бир қутбли) транзисторга ўхшаш уланади. Ёруғлик базага тушганда, унда жуфт заряд ташувчилар (электрон ва ковак) ҳосил бўлиб, коллекторли ўтишда электр майдон ёрдамида бўлинади. Натижада база соҳасида асосий ташувчилар тўпланади, бу эса эмиттерли ўтишдаги потенсиал тўсиқни камайтиришга ва фототранзистордан ўтаётган токнинг ортишига олиб келади. Фототранзистор назорат ва автоматик тизимларида ёритилганлик датчиклари сифатида, киноқурилмаларда товушни қайта эшиттириш ва бошқаларда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |