Foydali hasharotlar
Фойдали ҳашаротлар - қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари миқдорини камайтирадиган, шунингдек, одамга бевосита ёки билвосита фойда келтирадиган ҳашаротлар. Фойдали ҳашаротлар ўсимлик гулларини чанглатувчи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат учун хом ашё берувчи, экинлар зараркунандалари ва бошқа зарар берувчи ҳайвонлар ҳамда бегона ўтларнинг табиий кушандалари, табиий жараёнларда иштирок этувчилар каби гурухларга ажратилади. Ҳашаротларнинг, айниқса, ари ва асалариларнинг ўсимлик гулларини чанглатишдаги аҳамияти қадимдан маълум. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва техника материаллари берувчи Фойдали ҳашаротларга асаларилар (асал ва мум беради), тут ипак қурти (пилла), айрим червецлар (лок ишлаб чиқаради) ва бошқа киради. Зараркунанда ҳашаротлар кушандаси ёки уларда паразитлик қилувчи кўпгина Фойдали ҳашаротлар маълум. Масалан, олтинкўзлар, сирфидлар, хонқизи қўнғизлари, канахўр, трипслар, йиртқич қандала — ориуслар, афидидлар ва бошқа Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик усулида паразит энтомофаглардан трихограмма, габрабракондш (тунламлар тухуми ва қуртига қарши) фойдаланилади. Шумғияп қарши маҳаллий гербифаг — фитомиза пашшаси муваффақиятли қўлланади.
Ҳашаротлар тупроқ пайдо бўлишида ҳам иштирок этади (мас, бирламчи қаноциз ҳашаротлардан оёқдумлилар). Кўпгина ҳашаротлар тупроқ қатламини органик моддалар билан бойитади (тупроқда яшовчи чумолилар, термитлар, чувалчанглар ва баъзи қўнғизлар).
Адабиёт
- Давлецҳина А.Г., Еременко Т.С., Полезниэ и вредниэ насекомиэ хлопчатника, Т., 1979; Муродов С.А., Умумий энтомология курси, Т., 1986.
Султон Алимухамедов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |