Зиёсферада исми Фозил ва фамилияси Амиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Фозил Файзраҳмонович Амиров (1914-йил 26-январ – 1979-йил 7-июл, Тошкент) – ўзбек-совет тиббиёт олими, жарроҳ, топографик анатомия бўйича мутахассис. У 1960-йилда Тиббиёт фанлари доктори, сўнг 1961-йилда профессор даражасини олган. Фозил Амиров 1974-йилда Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби унвони, СССР Давлат мукофоти лауреати бўлган.

Таржимаи ҳол

Амиров Фозил 1914-йил 26-январда Тошкент шаҳрида туғилган. У ўрта мактабни аъло баҳоларга битиргач, тошкент тиббиёт институтига киради. Мазкур даргоҳни 1938-йилда муваффақиятли тугатган. Мудҳиш иккинчи жаҳон уруши бошлангач, 1943-йилда эвакуасия қилинганлар госпиталида етакчи жарроҳ бўлиб ишлаган ва Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган.

У 1944-1946-йилларда етакчи армия жарроҳи сифатида Венгрия ва Руминияни озод қилишда қатнашган.

Фозил Амиров 1945-йилда ИИ-даражали Ватан уруши ордени, „Сталинград мудофааси учун“ ва „Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медаллари билан тақдирланган.

Тиббиёт олими 1947-1957-йилларда тиббиёт ва стоматология факултети декан муовини лавозимида, 1949-йилдан – фан номзоди. „Очиқ пневмоторакс патогенези ва ундаги вагосимпатик блокаданинг таъсир механизми“ мавзусида номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилган. 1959-йилда „Тажрибадаги нуқсонлар ва бронхлар пластикаси“ бўйича докторлик илмий даражасини ёқлади.

Амиров 1954-йилда „Меҳнатдаги жасорати учун“ медали билан тақдирланган. 1956-йилда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Кейинчалик у 1970-йилда „Жасоратли меҳнати учун“ медали билан тақдирланган.

Ўпка касалликлари жарроҳи, профессор 1971-йилда Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонини олган. У 1974-йилда „Трахея ва бронхларда реконструктив операсияларни ишлаб чиққанлиги учун“ СССР Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Фозил Амиров 1966-1979-йилларда – Тошкент тиббиот академияси Топографик анатомия билан оператив хирургия кафедраси мудири. У 1959-1967-йилларда институтда ўқув жараёнини оптималлаштириш бўйича услубий сексиянинг раиси бўлган. – Тошкент тиббиот академияси илмий ишлар бўйича проректори бўлган.

Шунингдек, у Лондон (1959), Рим (1960), Берлин (1966)даги халқаро илмий анжуманлар иштирокчиси.

Таниқли шифокор Амиров 1979-йилда Тошкентда вафот этган. У Минор қабристонига дафн этилган.

Илмий фаолият

Тиббиёт фанлари профессори Ф.Амиров бронхологиянинг турли жиҳатлари, трахея ва бронхлардаги пластик жарроҳлик пайтида оғриқни йўқотиш, нафас олиш йўлларида реконструктив ва тикловчи операсияларни ишлаб чиқиш бўйича 143 та илмий мақолалар муаллифи саналади.

Нафас олиш йўлларида реконструктив операсиялар усуллари ишлаб чиқилган.

Фозил Файзрахмонович 1962-йилда „Трахея ва бронхлар пластияси“ монографиясини нашр эттирди ва бу операсияларнинг жарроҳлик амалиётига кенг жорий этилишига хизмат қилди. Академиклар А. П. Бакулев, П. А. Куприянов, Б. В. Петровский, А. А. Вишневский, Л. К. Богуш, Э. Н. Мешалкинлар унинг ишини юқори баҳоладилар.

У 30 мартадан ортиқ Бутуниттифоқ Республика қурултой ва конференсияларида маъруза қилди. Унинг раҳбарлигида 6 та докторлик ва 20 та номзодлик диссертасиялари ҳимоя қилинди.

Библиографияси

  • 1973-йилда Трахея ва бронхларнинг аллопластикаси 
  • 1974-йилда Қорин бўшлиғи ва унинг органларининг рентген анатомияси 
  • 1976-йилда Анестезия остида бир ўпкали вентилясия,
  • 1978-йилда Трахея ва бронхлардаги реконструктив операсиялар
  • 1962-йилда Трахея ва бронхларда пластик жарроҳлик

Ўқитувчилик фаолияти

Кўпгина шогирдлар, 6 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 2 нафар фан номзодини тайёрлаган.

Унвон ва мукофотлар

  • ИИ-даражали Ватан уруши ордени
  • Қизил Юлдуз ордени
  • СССР медаллари
  • Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби
  • СССР Давлат мукофоти (1974-йилда) (трахея ва бронхларда жарроҳлик операсияларини ишлаб чиқиш ва клиник амалиётга жорий этиш учун)

Манбалар

Ҳаволалар